Март ойида инфляцияни энг кўп пойтахтликлар сезишган – Марказий банк
Марказий банк ўтказган сўровнома натижаларига кўра, респондентлар (2135 нафар аҳоли ва 1285 нафар тадбиркор) март ойида 12,7 фоизлик инфляция даражаси сезишган.
Бунда сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (17,2 фоиз) ва Фарғона вилояти (15,3 фоиз)да қайд этилган бўлса, энг паст сезилган инфляция даражаси Қорақалпоғистон Республикаси (9,3 фоиз) ҳамда Жиззах вилояти (10,1 фоиз)да кузатилди.
Шунингдек, март ойида аҳолининг келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан бироз секинлашиб, 12,8 фоизни ташкил этди.
Келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида валюта курси ўзгариши ҳамда нархларнинг сунъий оширилишини қайд этган респондентлар улуши ошган бўлса, ёқилғи ва энергия ресурслари ва транспорт харажатлари ошишини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0