Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 985.32-13.59

  • EUR

    13 511.2371.66

  • RUB

    132.220.93

+12C

+12C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+12c

  • Hozir

    +12 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 06-February

+12C

  • Hozir

    +12 C

  • 15:00

    +12 C

  • 16:00

    +13 C

  • 17:00

    +12 C

  • 18:00

    +10 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +3 C

  • 23:00

    +2 C

  • Payshanba, 06

    +12 +20

  • Juma, 07

    +13 +20

  • Shanba, 08

    +15 +20

  • Yakshanba, 09

    +6 +20

  • Dushanba, 10

    +1 +20

  • Seshanba, 11

    +0 +20

  • Chorshanba, 12

    +5 +20

  • Payshanba, 13

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Медиа катта куч: Нетфлих тарихидаги энг машҳур сериал  “Кальмар ўйини”нега яна оммалашди?

Кореянинг "Кальмар ўйини" сериали Нетфлих платформасида энг кўп томоша қилинган  сериалга айлангани сир эмас.  Сериал бир вақтнинг ўзида дунёнинг 90 мамлакатида намойиш қилинди. У шунчалик машҳур бўлдики, режиссёри одатда корейс сериаллари фақат бир мавсумдан иборат бўлишига қарамай, иккинчи мавсумни ҳам суратга олишга ҳам қарор қилди.
Ўзгача ракурс
81 15:11 | 06.02.2025 15:11

Яқинда сериалнинг иккинчи фасли намойиш қилинди ва биринчи фаслдагидек катта шуҳрат қозонди. Режиссёри Хван Дон Хюк томонидан суратга олинган ушбу сериал ижтимоий муаммолар, инсоний қадриятлар ва тирик қолиш инстинкти каби мавзуларни қамраб олган.



Сериал номаълум бойлар томонидан яратилган ўлим ўйинида иштирок этиш учун кетган кореялик камбағал ва омадсиз киши ҳақида ҳикоя қилади. Бойлар бечора корейсларнинг 46 миллиард вон (31 605 294.47 $) учун курашиб, бир-бирини ўлдиришларини кузатиб, ўзларига кўнгилочар топишади.


"Кальмар ўйини" фақатгина тенгсизлик ҳақидаги навбатдаги асар эмас. Бу сериалда анча чуқурроқ ғоя бор. У аслида эркинлик ҳақида. Танлаш эркинлиги ва имкониятлар тенгсизлиги тўғрисидаги сериал десак тўғрироқ бўлади.


Kalmar o'yini” serialining uchinchi mavsumi qachon chiqadi va u qanday  yakunlanadi? (tizer) — Daryo Yangiliklari


Сериалдаги синфий тенгсизлик мавзуси томошабинлар қалбида кучли акс-садо берди. Бунинг рамзий маъноси шундаки, 2009 йилда сценарий муаллифи Хван Дон Хекнинг бу ғояси деярли барча кино студияларда рад этилган, шундан сўнг у сценарийни ташлаб, пул йўқлиги сабабли ноутбукини сотган. Жанубий Корея давлатига кириб борган кинопродюссерлар сценарийлар бўйича танлов ўтказади. Шунда Хван Дон Хек илгари фақат рад этилган сценарийси билан боради. Уларга айнан шундай оммалашадиган сценарий керак эди ва дарҳол катта маблағ эвазига уни сотиб олади.


Сериалнинг қисқача мазмуни


"Кальмар ўйини" – бу қашшоқ ва муаммоларга дуч келган одамлар яширин ўйинга жалб қилиниб, улкан пул мукофоти учун ҳаёт-мамот курашига киришадиган ҳикоя. Ўйин иштирокчилари болаликда ўйналадиган оддий ўйинларда қатнашишади, бироқ мағлуб бўлганлар ўлдирилади. Асосий қаҳрамон, Сон Ги Хун. У катта миқдорда қарзини тўлаш учун таваккал қилиб ўйинга қўшилади.


Picture background


Фильмда қанча одам иштирок этди?


Сериалнинг асосий сюжетига кўра, ўйинда 456 нафар иштирокчи қатнашган. Бу рақам тасодифий танланмаган, балки бош қаҳрамоннинг ўйин рақамига ҳам мос келади. Шунингдек, оммавий саҳналарда юзлаб актёр ва каскадёрлар иштирок этган.


Корея маданияти оммалашмоқда


Сериал сабаб бутун дунёда корейс контентининг машҳурлиги ортиб бормоқда, аммо Осиё фильми ёки сериалининг АҚШ ёки Европада узоқ вақт давомида етакчилик қилиши ғайриоддий кўринади. Мисол учун, Кореянинг "Космик тозаловчилар" фильми чиққандан сўнг, "Кальмар ўйини" каби бир ҳафта эмас, балки уч кун давомида фильмлар тоифасида дунёда биринчи ўринни эгаллади. Кўриниб турибдики, Корея маданияти, мусиқаси ва киносининг таъсири сўнгги пайтларда жуда сезиларли бўлиб, уни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас.


YouTube даги саёҳат видеолари эндиликда Япония эмас, балки Кореядаги контентлар кўп кўрилмоқда. Ҳаттоки Европа давлатлари аҳолиси ҳам сериалдан кейин Жанубий Корея мавзусига муҳаббат қўймоқда.


Picture background


Сериал ҳақида қизиқарли фактлар


Лойиҳа 10 йил давомида суратга олинмаган


Режиссёр Хван Дон Хюк сериал сценарийсини 2009 йилда ёзган, лекин уни ишлаб чиқиш учун маблағ топишга қийналган. Продюссерлар бундай зўравонлик ва ижтимоий танқидий элементларга эга бўлган лойиҳа оммавий бўла олмайди, дея сценарийни қайтаришган.


Ҳақиқий ҳаётдаги ижтимоий муаммолар акс эттирилган


Сериал Жанубий Кореянинг иқтисодий тенгсизлик, қарз муаммолари ва камбағаллик каби муаммоларини кўрсатади. Бу муаммолар нафақат Кореяда, балки бутун дунёда долзарб.


Ҳақиқий телефон рақами муаммоси


Сериалда ишлатилган телефон рақамларидан бири ҳақиқий бўлиб чиқди. Бу эса, телефон эгасига минглаб қўнғироқлар келишига сабаб бўлди. Кейинчалик Нетфлих бу муаммони ҳал қилишга мажбур бўлди.


Ўйинларнинг келиб чиқиши


Сериалда кўрсатилган ўйинларнинг аксарияти Жанубий Кореяда болалар ўйнайдиган анъанавий ўйинлар асосида яратилган. Масалан, "Қизил чироқ, яшил чироқ" ўйини дунё бўйлаб машҳур бўлиб кетди.


Реквизитларнинг ҳақиқийлиги


Сериалда иштирокчилар фойдаланадиган пишириқ (Далгона) ҳақиқатда ҳам Кореяда жуда машҳур бўлган ширинликлардан бири ҳисобланади. Суратга олиш жараёнида актёрлар ҳақиқий Далгона тайёрлашни ўрганишган.


Нетфлих тарихидаги энг муваффақиятли сериал


"Кальмар ўйини" Нетфлих тарихидаги энг кўп томоша қилинган сериал бўлди. Унинг биринчи ойида 111 миллион фойдаланувчи томонидан кўрилгани қайд этилган.


Глобал таъсир


Сериал намойиш этилгандан сўнг, унинг мавзусига асосланган кўплаб тадбирлар, квестлар ва ҳатто ҳақиқий ҳаётдаги мусобақалар ўтказилди. Масалан, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Кореяда "Кальмар ўйини" мотивлари асосида реал ўйинлар ташкил қилинди.


Ўйин давом этади: "Кальмар ўйини" режиссёри сериалнинг иккинчи фасли  суратга олинишини маълум қилди

Актёрлар таркиби


Сериалда бир қатор машҳур Жанубий Корея актёрлари иштирок этган:


Ли Жонг Же – Сон Ги Хун ролида (456-рақамли иштирокчи).


Парк Хе Су – Чо Санг Ву ролида (218-рақамли иштирокчи).


Ви Ха Жоон – Полициячи Хван Жун Хо.


Чон Хо Ён – Канг Сае Бёк ролида (067-рақамли иштирокчи), у Шимолий Кореядан қочиб келган қиз образини яратган.


О Ёнг Су – Оҳ Ил Нам ролида (001-рақамли иштирокчи).


Хо Сон Те – Чанг Док Су ролида (101-рақамли иштирокчи).


Ким Жу Рёнг – Хан Ми Не ролида (212-рақамли иштирокчи).


Сериалнинг суратга олиниши ва бюджети


Сериалнинг суратга олиш ишлари Жанубий Кореянинг турли жойларида, асосан Сеул ва унинг атрофидаги киностудияларда амалга оширилган. Кўплаб саҳналар махсус қурилган декорациялар ичида суратга олинган бўлиб, ўйин майдонлари алоҳида равишда яратилган.


"Кальмар ўйини"нинг умумий бюджети тахминан 21,4 миллион долларни ташкил қилган, яъни ҳар бир эпизодга ўртача 2,4 миллион доллар сарфланган.


Бир сўз билан айтганда медиа катта куч эканлигини биргина сериал исботлади. "Калмар ўйини" сериали ижтимоий муаммолар, ҳаёт ва ўлим масалаларини оммабоп форматда етказиб бера олгани сабабли катта муваффақият қозонди. Унинг глобал таъсири, рамзий хабарлар ва кучли драматик саҳналари уни замонавий сериаллар орасида ўзгача ўрин тутишига сабаб бўлди.


Феруза Раҳимова,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс