Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Маълумот учун, Владимир Путин 87,32 фоиз овоз билан рақибларидан устун келиб, бешинчи сайловда ҳам ғалаба қозонди.

10:48 | 18.03.2024
•
745
Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Катталаштириш

Президент Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия президентлиги учун бўлиб ўтган сайловдаги ғалабаси билан табриклади.

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон етакчиси ўз мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижалари аҳоли Владимир Путиннинг сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурига ишонч билдираётгани ва уларни қатъий қўллаб-қувватлаётганининг навбатдаги ёрқин намойиши бўлганини таъкидлаган.

“Шавкат Мирзиёев Россия президентига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва равнақ тилади”, – дейилади хабарда.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади