“Роспотребнадзор” Иркутскда ўлатнинг иккинчи ҳолати аниқланганини рад этди
10:40 | 11.10.2026
•699

Катталаштириш
Ижтимоий тармоқларда Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат билан касалланишнинг иккинчи ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар тарқалди. “Роспотребнадзор” ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди.
Аввалроқ АҚШ элчихонаси Иркутск вилоятида бир кишининг ўлими билан якунланган пневмоник ўлат гумони билан боғлиқ огоҳлантириш эълон қилганди. Минтақада карантин чоралари жорий этилгани ва айрим касалхоналар ёпилгани хабар қилинди. Шунингдек, Россияда бўлган АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этиш тавсия этилди.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков аҳолини миш-мишларга эмас, расмий маълумотларга таянишга чақирди. Унинг таъкидлашича, мазкур масала бўйича асосий ваколатли идора — “Роспотребнадзор”.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
16:17 | 25.10.2026
13:52 | 22.10.2026
11:19 | 21.10.2026
14:16 | 20.10.2026
СиёсатМарко Рубио ва 200 нафар АҚШ тадбиркорлари ташрифи Ўзбекистон иқтисодиётида нималарни ўзгартиради?!
11:33 | 14.10.2026






