Навоийда ҳам уруш фахрийлари зиёрат қилинди
Кеча, 8 май куни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан бирга 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олди.
Вилоят ҳокими, жумладан Кармана туманида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 104 ёшни қарши олган Пирназар бобо Турдиев ва Ғозғон шаҳрида истиқомат қилиб келаётган уруш фахрийси Турсунқул бобо Эргашев хонадонида бўлди.
Уларга давлат раҳбарининг байрам муносабати билан йўлланган табриги ўқиб эшиттирилди.
– Президентимиз ҳамма нуронийлар – Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини табриклаб келгин, саломимни етказгин деб, жўнатди. Кейинги йилда ҳам саломат бўлиб юришингизни тилади, – дея Нормат Турсунов давлат раҳбари табригини етказди.
Ўз навбатида яхши тилак ва табриклар учун миннатдор бўлган нуроний отахонларнинг саломини давлат раҳбарига етказиб қўйишга ҳам ваъда берди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0