Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 860.09-5.57

  • EUR

    13 515.955.72

  • RUB

    123.64-1.5

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 10:00

    +1 C

  • 11:00

    +4 C

  • 12:00

    +7 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +9 C

  • 15:00

    +8 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +1 C

  • 21:00

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Juma, 13

    1 +20

  • Shanba, 14

    +4 +20

  • Yakshanba, 15

    +3 +20

  • Dushanba, 16

    -6 +20

  • Seshanba, 17

    -3 +20

  • Chorshanba, 18

    -1 +20

  • Payshanba, 19

    1 +20

  • Juma, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Энергетика вазирлигига сўров: ёзни ҳам қишдаги ваъдалар билан ўтказамизми?

Иқтисод
962 16:30 | 05.08.2023 16:30

Пойтахтдаги ҳудудлар навбатма-навбат чироқсиз қолишда давом этмоқда. Буни масъуллар турли сабаблар билан изоҳлашмоқда. Лекин бирон жойда трансформаторлар янгиланаётгани ёки қўшимча ўрнатилаётгани ҳақида қувончли гап-сўзлар бўлаётгани йўқ. Хўп, борининг қувватини, ишга яроқлилигини аномал совуқ учун асраб қўяётган бўлсак, ёзда одамлар ҳар қандай ҳолатда чидаб яшаса бўлаверадими?


Биз тушунамиз, жазирамада аҳоли хонадонларидаги кондиционер ва вентиляторлар билан жон сақлашади. Бу эса электр манбаларига босимни кучайтиради. Натижада ҳар куни трансформаторлар ёниб кетяпти, ёнғин чиқяпти. Лекин бунинг ягона чораси электр таъминотини узиб қўйиш бўлмаслиги кераклигини масъуллар тушунишмайдими?
Қишнинг совуқ кунларида бу муаммолар барҳам топиши ҳақида расмийлар қатор баёнотлар беришди. Наҳотки тайёргарлик яна аҳолини қийнаш, саломатлигига зарар етказиш ҳисобига амалга ошириляпти? (Агар буни тайёргарлик дейиш мумкин бўлса?!)


Ваҳоланки, соҳадаги камчиликларни бартараф этишга миллионлаб маблағлар ажратилгани ҳақида ҳам айтилган. Улар ростдан ҳам трансформаторларни янгилаш, қўшимча ўрнатиш учун сарфланяптими? Ахир пойтахтимиз аҳолиси сони кундан-кунга ошиб боряпти. Бу эса табиийки, электр энергиясига бўлган талаб ҳам ортиб бораётганини кўрсатади.


Таъминотдаги узилишлар эса одамларга, ҳаётига салбий таъсир ўтказмоқда. Чироқ бўлмаса совутиш тизимлари ҳам ишламайди. Натижада ёши катта инсонлар соғлигида муаммолар юзага келади. Маблағи етарлиси-ку тоғларга, сув бўйларига, чет давлатларга қочиб қутулар. Лекин аксарият ойлик маош ҳисобига кун кўрувчи ўрта қатлам шундай жазирамада шукр қилиб уйида ўтиришга мажбур. Тасаввур қилинг, камига электр ҳам ўчирилса, қанча-қанча муаммолар юзага келади. Улар бартараф этилмас экан, салбий оқибатлар ҳам юзага келаверади.


Сайтимизга ҳам аҳоли вакилларидан қатор мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, Шайҳонтохур туманидаги “Жарариқ” маҳалласи, “Кўнчилар” кўчасида яшовчи бир неча нафар фуқаро кейинги йилларда ёз вақтларида бу ҳолатлар тез-тез такрорланаётгани, айни кунларда эса кунига 4-5 соатлаб электрсиз қолишаётганини баён этишди. Бу кўплаб ҳудудларда кузатилаётгани айни ҳақиқат.


Туманларда узилишлар навбатма-навбат бўлаётгани айтилгани билан, одамлар ҳар куни айни иссиқ авжига чиққан пайтларда чироқсиз ўтиришганидан шикоят қилишяпти. Оқибатда ҳўжалик техника воситалари ишдан чиқаётгани, егуликларни сақлаб бўлмасдан исроф қилиб чиқиндига ташлашаётгани ва энг асосийси, ёш болали, нуронийлари бор оилалар аҳволи янада қийинлашаётгани, соғликларидаги муаммолар ортиб бораётганидан хавотирдалар.


Саратон, чилла деганда энди кўз олдимизга фақат мана шундай ҳолатлар, муаммолар келадиган ва бундан безиб қоладиган даражага бориб етдик. “Ёзнинг мароқли таътиллари”, “Қишнинг фараҳли онлари” энди “Қандай жон сақлаймиз?” деган хавотирлар билан алмашди. Буни масъуллар қандай изоҳлашади? Хўш, бугунгача пойтахтимизнинг ўзида нечта трансформатор янгиланди? Қанча қўшимча қувват ўрнатилди?


Қишнинг чилласида қандай баҳоналар билан қутулиб қолишган бўлса, ёз ҳам шундай ваъдалар ва “Тайёргарлик кўриляпти, ҳаммаси яхши бўлади”, деган ваъдалар билан ўтиб кетса, ажаб эмас…


Гулруҳ ОДАШБОЕВА,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0