Янги Тошкент шаҳридан “дом” қуриш учун ерлар савдога чиқарилди

Янги Тошкент шаҳридан кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун ер участкалари e-auksion.uz сайтига чиқарилди.

13:54 | 07.05.2024
•
542
Янги Тошкент шаҳридан “дом” қуриш учун ерлар савдога чиқарилди
Катталаштириш

Кимошди савдосига ҳозирги Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ҳар бири 1,03 гектар бўлган иккита лот ер майдони қўйилган.

Бошланғич баҳоси – 20 млрд 655 млн сўм.

Ғолиб объектга 19,2 млн доллар инвестиция киртиши ҳамда уни 36 ой муддат ичида фойдаланишга топшириши керак бўлади.

Юридик шахслар иштирокида ўтказиладиган ауцион савдолари натижаси бўйича ер майдони маҳаллий иштирокчиларга 49 йил муддатга, чет эл юридик шахслари (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар)га эса 24 йил муддатга ижарага берилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади