Янги Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги биносига тамал тоши қўйилди

18:36 | 01.11.2026
•
33
Янги Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги биносига тамал тоши қўйилди
Катталаштириш

11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами арафасида Янги Тошкентда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги биносига тамал тоши қўйилди. Унда Федерация раҳбарияти ва касаба уюшма фаоллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.​

Янги мажмуа 9 қаватли асосий бино, унга уйғун тарзда туташган конгресс-холл ҳамда бутун ҳудуд остини эгалловчи ер ости автотураргоҳидан иборат бўлади.

Бинонинг марказий кириш қисми муҳташам пештоқ билан ажратилиб, конгресс-холлнинг миллий нақшли металл қопламалари ва кечки ёритиш чироқлари мажмуага ўзгача кўрк бағишлайди.

Умумий майдони 2,78 гектардан иборат бўлган ер участкасининг қарийб 16,2 минг квадрат метри ободонлаштирилади, шундан 6,5 минг квадрат метрдан зиёд майдонда шинам ва яшил ҳовлилар ҳамда парклар барпо этилади. Бир вақтнинг ўзида 1 000 нафар иштирокчини қабул қила оладиган 3 та муҳташам зал (700, 200 ва 100 ўринли) халқаро форумлар ва анжуманларни юқори савияда ўтказиш имконини беради. Халқаро ва маҳаллий меҳмонлар учун 104 та икки кишилик (208 ўринли) шинам хоналар хизмат қилади.
Мажмуа Янги Тошкент шаҳрининг энг муҳим маъмурий кварталида қад кўтаради. Унинг бевосита ён атрофида Таълим ва илм-фан вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бош прокуратура бинолари жойлашиши кўзда тутилган бўлиб, бу давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги интеграция ва ҳамкорликни янада қулайлаштиради.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади