Янги Тошкентдаги улкан мусиқали фаввора Гиннес рекордини ўрнатди

Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида Янги Тошкент ҳудудида очилган муҳташам фаввора мажмуаси жаҳон миқёсидаги улкан ютуқни қайд этди.

09:30 | 31.08.2026
350
Янги Тошкентдаги улкан мусиқали фаввора Гиннес рекордини ўрнатди
Катталаштириш

Дунё бўйлаб рекордларни қайд этиб борувчи нуфузли Гиннес рекордлар китоби (Guinness World Records) ташкилоти ушбу иншоотни бирданига иккита йўналиш бўйича сайёрамизнинг энг олий кўрсаткичи сифатида расман эътироф этди.
Гиннес рекордлар китобининг расмий ҳаками Мегги Луо мазкур ноёб иншоотнинг барча техник параметрлари халқаро талабларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади ва ташкилотнинг махсус сертификатларини тақдим этди.
Фаввора сув оқимини 232,69 метр баландликка кўтариб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бунгача бўлган аввалги рекорд кўрсаткич 204,7 метрни ташкил қилган.
Мажмуа сув экрани сатҳининг ҳажми 2 617,23 квадрат метрни ташкил этди. Ушбу йўналишдаги аввалги жаҳон рекорди 2 400 квадрат метрга тенг бўлган.
Мазкур муҳандислик мўъжизаси “New Tashkent” ва Хитойнинг “Zhongchuang Environment Art Technology Group Co., Ltd.” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

413 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади