Олий даражадаги меҳмонни Душанбеда мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди
Давалт ташрифи билан Тожикистонга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
“Ховар” ААнинг маълум қилишича, икки давлат раҳбарларининг аэропортда бўлиб ўтган самимий суҳбатида Эмомали Раҳмон Ўзбекистон етакчисини ташриф билан самимий қутлаган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлигида Душанбе шаҳридаги “Дусти” майдонига ташриф буюриб, биринчи тожик давлати асосчиси – Шоҳ Исмоили Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди.
Хабар қилинишича, ташриф доирасида бугун Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида юқори даражадаги учрашув ва музокаралар ўтказилади ҳамда кенг кўламли икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0