Олий таълим ходимлари ўртасида “Ҳамкорлик кубоги” мусобақаси ўтказилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Хақаро Ислом академиясида пойтахтимиздаги олий таълим муассасалари ходимлари ўртасида воллейбол, стол тенниси, шахмат, шашка ва киберспорт турлари бўйича "Ҳамкорлик кубоги" ўтказилди.

17:50 | 16.08.2025
•
918
Олий таълим ходимлари ўртасида “Ҳамкорлик кубоги” мусобақаси ўтказилди
Катталаштириш

"Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу турнир ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини мустаҳкамлашга, иш фаолиятидаги касб касалликларининг олдини олишга ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

- Мен доимий равишда турли спорт турлари билан шуғулланиб келаман. Ҳар куни бир хил иш столи, қоғозлар ва компютер қаршисида соатлаб ўтириш ҳар қандай касб эгасини чарчатади. Аммо спорт билан доимий шуғулланган инсон ўзини тетик ва бардам ҳис қилади,– дейди Нуриддин Сангиров.

Университет ходимлари спортнинг турли соҳалари бўйича беллашиб, нафақат билим салоҳиятларининг юксаклигини, балки спортга қизиқишлари юқори эканлигини исботлашди. Ходимлар мусобақада кўтаринки кайфиятда қатнашиб, жисмоний чиниқиш билан биргаликда маданий ҳордиқ олишди.

Диёра Равшанова
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади