Муҳаммадалига Президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

15:57 | 26.09.2026
•
372
Муҳаммадалига Президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди
Катталаштириш

Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ижтимоий тармоқларда Муҳаммадали исмли боланинг самимий мурожаати ва Ватанга бўлган меҳри акс этган видеоси кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Президентимиз боланинг мурожаатини кўриб, унинг самимий тилакларидан мамнун бўлганини билдирган ҳамда Муҳаммадалига миннатдорлик мактубини йўллаган.
Бугун ушбу мактуб ҳамда Президент совғалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида тантанали равишда топширилди.Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Ўринбаев Президентимизнинг самимий мактубини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, Муҳаммадали, унинг ота-онаси ва тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари топширилди. Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳар Сапаровага эса Жўқорғи Кенгес Президиуми қарори билан «Ватан фидойиси» кўкрак нишони берилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

1 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади