Қонун ижодкорлигида инобатга олинади

Ishonch.uz телеграм каналида 2023 йил 17 август куни «Билим карвони» нодавлат илмий муассасаси директори, сиёсатшунос Фарҳод Толиповнинг «Экологияга янги тизимли ёндашув зарур» сарлавҳали мақоласи эълон қилинган эди.

09:52 | 12.09.2023
4,686
Қонун ижодкорлигида инобатга олинади
Катталаштириш

Ушбу мақолани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси эътиборсиз қолдирмади.
Хусусан, таҳририятга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари имзоси билан қуйидаги мазмунда жавоб хати келди:

«Билим карвони» нодавлат илмий муассасаси директори, сиёсатшунос Фарҳод Толиповнинг «Экологияга янги тизимли ёндашув зарур» сарлавҳали мақоласи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Мақолада келтирилган таклифларни қўмита депутатлари қонун ижодкорлиги ҳамда назорат-таҳлил тадбирлари давомида инобатга олишини маълум қиламиз.

Бугунги глобал иқлим ўзгариши шароитида экологик муаммоларга бефарқ бўлмаганингиз, аҳоли ўртасида мазкур масалага дахлдорлик туйғусини шакллантиришда амалга ошираётган хайрли ишларингиз ва таклифларингиз учун газета таҳририятига ҳамда мақола муаллифига миннатдорлик билдирамиз».

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Т.Хўжаназаров

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

375 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади