Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +16 +20

  • Chorshanba, 20

    +11 +20

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +10 +20

  • Shanba, 23

    +7 +20

  • Yakshanba, 24

    -0 +20

  • Dushanba, 25

    +5 +20

  • Seshanba, 26

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қорақалпоғистондаги мактабларда «Ҳуқуқ синф»лари ташкил қилинди

Жамият
69 16:46 | 11.10.2024 16:46

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ-80-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги «Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 532-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидаги 17 та туман (шаҳар)да «Ҳуқуқ синф»лари ташкил қилинди.



Кегейли туманидаги Жанабазар МФЙда жойлашган 41-сонли мактаб Адлия вазирлигига оталиққа бириктирилган, яъни ушбу таълим муассасасида бугунги кунда «Ҳуқуқ синф»и мавжуд.


Айнан шу мактабда ва бошқа таълим муассасаларида «Ислоҳотларга дахлдорман» шиори остида кенг қамровли тарғибот акцияси ташкил қилинди.



Тадбирда Тошкент давлат юридик университети доценти Б.Собиров ва Тошкент давлат юридик университети талабалари иштирокида «Тарғибот поезди» шакллантирилиб, улар томонидан «Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқациз ёшлар билан» ғояси билан ва «Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам» сингари тарғибот тадбирлари амалга оширилди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, ҳозирги кунда ёшларга яратилаётган имкониятлар, таълим кредитлари ва субсидиялар берилаётганлиги, давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Қорақалпоғистон ёшлари учун яратилган имкониятлари ҳақида, сайлов қонунчилиги мазмун-моҳияти, бу йилги сайловларнинг ўзгачалиги, сайлов ва сайланиш ҳуқуқлари ҳақида, коррупсия ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, соғлом турмуш тарзи, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ташкил қилинди.



Шунингдек талаба ёшлар томонидан «Ижтимоий хавф гуруҳига кирувчи ёшлар муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашувчи юридик клиника фаолиятини йўлга қўйиш» номли лойиҳа юзасидан ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилди.


Бу каби тадбирларнинг аҳамияти ёшларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини қалбан ҳис қилишини ошириш, ёшларга яратилаётган имкониятлар билан таништириш, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқ маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини янада мустаҳкамлаш бўлиб ҳисобланади.


Шу каби тадбирлар Кегейли Касб-ҳунар мактаби ва ҚДУ Кегейли туман филиалида давом этди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2347 16:57 | 05.08.2023