Қозоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири қамоққа олинди
Бу ҳақдаги хабар мамлакат Бош прокуратураси томонидан ҳам тасдиқланди.
11:10 | 30.04.2024
•945

Катталаштириш
Қозоғистон ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Эрлан Турғумбаев қўлга олинди.
Эрлан Турғумбаев 2022 йил февралида ички ишлар вазири лавозимидан озод этилган эди. 2024 йилнинг март ойида эса у январ воқеалари пайтида ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминламаганлиги билан боғлиқ тергов доирасида сўроқ қилингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Собиқ вазир айни пайтда оғир оқибатларга олиб келган ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда.
Бош прокуратура жиноят ишида давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар мавжудлиги боис қолган тафсилотларни очиқламаган.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
СиёсатМарко Рубио ва 200 нафар АҚШ тадбиркорлари ташрифи Ўзбекистон иқтисодиётида нималарни ўзгартиради?!
11:33 | 14.10.2026
10:40 | 11.10.2026
20:06 | 10.10.2026
10:55 | 30.09.2026
17:15 | 29.09.2026






