+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Пойтахтда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг VII конференцияси бўлиб ўтмоқда

62 14:58 | 25.06.2026 14:58

Анжуманда Уюшма аъзолари, республика ва ҳудудий оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда вакиллари, матбуот котиблари, соҳа фахрийлари, жамоатчилик вакиллари ва медиа экспертлари иштирок этмоқда. Конференция кун тартибидан ўрин олган асосий масала Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2021–2025 йиллардаги фаолияти сарҳисоби бўлди. Ҳисобот маърузаси билан делегат Х. Салимов сўзга чиқиб, сўнгги беш йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.


Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 5 мингдан ортиқ турли тадбирлар — байрамлар, кўрик-танловлар, матбуот анжуманлари, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, медиа-турлар ва ижодий учрашувлар ташкил этилган.




Шунингдек, уюшма ҳузуридаги ижодий кенгашлар фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди. Экологик, ҳуқуқий, спорт, ҳарбий-ватанпарварлик, интернет журналистикаси ва бошқа йўналишларда қатор йирик лойиҳалар амалга оширилгани, журналистлар ўртасида анъанавий «Уюшма кубоги» мусобақалари ўтказилгани таъкидланди. Ҳисоботда журналистларнинг касбий фаолияти давомида юзага келган зиддиятли ҳолатларга тезкор ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича қилинган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.




Конференция ўз ишини давом эттирмоқда. Унда ташкилий масалалар ва Уюшманинг келгуси фаолиятига оид муҳим масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Айни дамда ҳисобот юзасидан делегатларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ва бир овоздан тасдиқланди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид