Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-3C

-3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-3c

  • Hozir

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-3C

  • Hozir

    -3 C

  • 05:00

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +4 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +1 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон пойтахтда иш бошлаётган 16-ИҲТ саммитидан нималарни кутмоқда?

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» сайтига 8-9 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар саммити бўйича интервью берди. Суҳбатда ушбу ташкилот доирасида Ўзбекистон учун қайси масалалар устувор ҳисобланиши, мамлакатимиз ҳамкорликдан нимани кутаётганлиги ҳам очиқланган.
Сиёсат
987 14:23 | 08.11.2023 14:23

– Биз аввало иштирокчи давлатлар билан савдо алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдормиз, чунки маҳсулотимизни экспорт қилишнинг ҳар бир имконияти янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўринлари яратиш учун ресурс саналади. Шу сабабли, биз платформа доирасида савдо ҳажмини ошириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда товарлар ва хизматлар ҳаракатини соддалаштиришга қаратилган таклиф ва ташаббусларни илгари суриш ниятидамиз, – деган Шерзод Асадов Ўзбекистоннинг ИҲТдаги роли ҳақида.


Охирги йилларда ИҲТнинг нима сабаб сезиларли фаоллашгани ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Шерзод Асадов, жумладан, қуйидаги асосларга тўхталиб ўтган:

– ИҲТ – умумий тарих, маданият ва динга эга ярим миллиард инсонни бирлаштирган 8 миллион квадрат километрлик улкан майдон. Унинг ҳудуди бир томондан Ҳинд океани ва Ўрта ер денгизи, иккинчи томондан қитъалараро қуруқлик ва денгиз савдо йўллари ўртасида жойлашган бўлиб, дунёнинг энг стратегик аҳамиятга эга минтақаларидан бири ҳисобланади. ИҲТ давлатлари бир-бирини тўлдирадиган улкан табиий, интеллектуал, саноат, аграр ва технологик ресурсларга эга. Иқтисодий, савдо, транспорт, энергетика алоқалари ана шу омиллар ва географик омиллар туфайли органик ҳамда табиий саналади.


Суҳбатда, шунингдек, ИҲТ аъзоси ҳисобланган, бироқ икки йилдан буён мамлакатдаги сиёсий ўзгаришлар сабаб ИҲТ фаолиятида вақтинча иштирок этмаётган Афғонистон масаласи ҳам ўрин олган. Журналистнинг Афғонистон қандай шароитларда ИҲТдаги иштирокини тиклаши мумкин, деган саволига Шерзод Асадов қуйидагича жавоб берган:

– Тошкент саммити ИҲТнинг Афғонистон иштирокисиз ўтадиган иккинчи саммити бўлади. Қолаверса, бу Афғонистон расман аъзо бўлиб қолаётган, лекин уларнинг жорий фаолиятида иштирок этмаётган бошқа минтақавий ва халқаро тузилмаларга ҳам тааллуқли ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч ва фаровон давлатга айланиши ташкилот маконида барқарор иқтисодий ривожланишга эришишнинг муҳим шарти, деб ҳисоблайди ва барча ИҲТга аъзо давлатлар сингари Афғонистоннинг минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграциялашувидан манфаатдор.
Аммо Афғонистоннинг ИҲТ фаолиятида тўлақонли иштирок этиши ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида умумий келишув бўлганда ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ, халқаро ҳамжамият томонидан ушбу давлатнинг муваққат ҳукумати тан олинганидагина мумкин бўлади.


Шунингдек, Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, саммитда Яқин Шарқдаги воқеалар кун тартибидан ўрин олиши кўзда тутилмаяпти. У ИҲТ моҳиятан сиёсий ташкилот ҳисобланмаслиги ва асосан иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилганини таъкидлаган.


– Бироқ иштирокчилар ўз чиқишларида Фаластин-Исроил можароси бўйича ўз позицияларини баён этишлари ва можарони ҳал қилиш бўйича таклифларини илгари суришлари мумкинлиги истисно қилинмаган, – деган Президент матбуот котиби интервьюсида.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат