Валюта UZS
  • USD

    12 712.0935.36

  • EUR

    14 927.8152.94

  • RUB

    162.641.61

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 09-July

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +31 C

  • 11:00

    +33 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +36 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +33 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • Chorshanba, 09

    +26 +20

  • Payshanba, 10

    +25 +20

  • Juma, 11

    +24 +20

  • Shanba, 12

    +25 +20

  • Yakshanba, 13

    +25 +20

  • Dushanba, 14

    +27 +20

  • Seshanba, 15

    +27 +20

  • Chorshanba, 16

    +27 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Президент Бўстонлиқдаги туристик мажмуалар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Жамият
716 16:05 | 06.12.2024 16:05

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ҳудудда инфратузилма яхшиланиб, йилнинг барча фаслида мароқли ҳордиқ чиқариш имконияти яратилди. Дам олиш, соғломлаштириш, чанғи, саёҳат, умумий овқатланиш мажмуалари барпо этилди. Эски санаторий ва болалар оромгоҳлари янгиланди.


Хусусан, беш йил аввал туманда 2 минг 240 ўринли 26 та маскан бўлган бўлса, шу даврда соҳага 2 триллион сўмдан зиёд инвестиция киритилиб, 13 мингдан кўп ўринга эга 59 та йирик туризм иншооти ишга туширилди. Асосий автомобил йўли таъмирланиб, қўшимча йўллар қурилди.


Буларнинг натижасида туризм жадал ривожланди, ташриф буюрувчилар 12 баробарга ошди. Жумладан, беш йил олдин Бўстонлиққа йилига 850 минг сайёҳ келган бўлса, бу йил 11 ойнинг ўзида 12 миллион нафар ташриф буюрган.


Бу суръат изчил давом этмоқда. Давлат раҳбари шундай лойиҳалар билан танишди.


Чирчиқ дарёси бўйида “Чорвоқ дарвозаси” туристик мажмуаси қурилмоқда. Қарийб 25 гектар майдондаги мажмуада 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, 2 та супермаркет, 60 дан зиёд савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кафе ва ресторанлар, банк офиси, аквапарк, мусиқали фаввора, автотураргоҳ бўлади. Бинолар тепасига қуёш панеллари ўрнатилади. Дарё устида сайр учун шишали кўприк қурилади.


Мажмуа кунига 5 мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади. Мавсумийлари билан бирга 2 минг 500 та иш ўрни яратилади.


Президентимиз хизмат турларини кўпайтириб, фаол туризмни ривожлантириш, бундай мажмуаларни бошқа туманларда ҳам лойиҳалаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Ҳудудда экологияга алоҳида эътибор бериш, яшилликни кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.


Президент, шунингдек, тумандаги янги барпо этилаётган “Ugam River” туристик мажмуасини ҳам бориб кўрди.


Угам дарёси бўйидаги бу масканда жорий йил 1 триллион сўмликдан зиёд лойиҳа доирасида қарийб 14 гектар майдонда қурилиш бошланди. Ҳозирда 17 та кўп қаватли уй қад кўтармоқда. Улар 5, 6 ва 7 қаватли, 870 хонадондан иборат бўлади.


Шунингдек, 16 та коттеж, 3 та ресторан, йигирмадан ортиқ савдо ва хизмат шохобчалари марказлари қурилади. Болалар ўйингоҳлари, ёпиқ сув ҳавзаси, фитнес ва спорт майдончалари, амфитеатр, автотураргоҳ, автомобил кўприги, тоғ ва соҳил бўйи йўлаклари ҳам ташкил этилади.


Бу қулайликлари билан янги мажмуа йилига 200 минг нафар ташриф буюрувчига хизмат кўрсата олади. Бу туманнинг туризм салоҳиятини янада оширади. Биринчи босқич - кўп қаватли уйларни келаётган йилнинг бошида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.


Давлат раҳбари шундай хонадонлардан бирини кириб кўрди.


Сайёҳлар кўпроқ чиройли табиатга, тоза ҳавога интилади. Шуни инобатга олиб, мавжуд дарахтзорга қўшимча 20 минг туп кўчат ўтқазилади. Замонавий технологиялар воситасида кунига 1 минг метр куб дарё суви қайта ишланади. 2 мегаваттлик термал иситиш ва совитиш тизими йўлга қўйилади.


Президент соҳа мутасаддиларига ҳудуд тарғиботини кенгайтириб, бундай масканларга сайёҳларни жалб этиш бўйича кўрсатмалар берди.


Туризм лойиҳалари туфайли иш ўринлари кўпаймоқда. Шу билан бирга, аҳолининг анъанавий шаклланган касб-ҳунарларини ҳам асраш кераклиги таъкидланди. Масалан, туман асал, лимон етиштириш учун мос. Уларни ривожлантириш табиий муҳитни асраб-авайлаш нуқтаи назаридан ҳам муҳим.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4480 16:57 | 05.08.2023