Эрон элчиси: "Америка низо келтириб чиқармоқчи, Эрон раҳбари ўлди, йўқ бўлди деб ичкаридан низо қўзғайди…"
Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий матбуот анжуманида кескин баёнотлар билан чиқиш қилди. У ўз нутқида Эрон атрофидаги геосиёсий вазият, АҚШ ва Исроилга бўлган ишончсизлик ҳамда мамлакат раҳбарияти ҳақида батафсил тўхталди.
Жумладан у шундай деди: “Америка низо келтириб чиқармоқчи, Эрон раҳбари ўлди, йўқ бўлди деб ичкаридан низо қўзғайди. Раҳбаримиз тириклар, тўлақонли соғ-саломат ва катта куч-ғайрат билан ўзларининг вазифаларини давом эттирмоқдалар. Ўзингиз ўйланг, Эрондек катта давлат раҳбарсиз қандай бошқарилади? Раҳбарлар халқаро ҳуқуқда иммунитетга эга, аввалги раҳбаримизга ҳужум қилинмаслиги керак эди, шунинг учун ҳам биз АҚШ ва Исроилга ишонмаймиз, ҳозирги раҳбаримизни эҳтиёт қилишимиз керак.”
Элчининг таъкидлашича, айрим ташқи кучлар Эрон ичида беқарорлик келтириб чиқаришга уринмоқда ва бу мақсадда турли ахборот хуружларидан фойдаланилмоқда.
Эрон вакилининг фикрича, Теҳрон ҳар қандай “сулҳ” ташаббусларига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Унинг айтишича, ҳозирга қадар АҚШ ва Исроил музокаралар жараёнида ҳам бир неча бор ҳужумлар уюштирган ва шу сабабли уларга ишонч йўқ.
Мамлакатда АҚШ ва Исроилга нисбатан ишончсизлик сақланиб қолмоқда
Ҳар қандай сулҳ ташаббуслари шубҳа остида
Шу ўринда айтиш жоизки, АҚШ томони ҳам бу можарода “тарихий ғалаба”га эришганини маълум қилди. АҚШ вице-президенти Эрон томонидан тақдим этилган айрим таклифлар ҳатто ChatGPT томонидан ёзилган бўлиб, Вашингтон уларни дарҳол рад этганини айтиб чиқди.
14 кунлик пауза эълон қилинганига қарамасдан, бу ҳақиқий сулҳми ёки янги зиддиятлар олдидан қисқа танаффусми деган савол очиқлигича қолмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0