Эронда беш кунлик мотам эълон қилинди
Ливан ва Покистон ҳукуматлари ҳам ўз мамлакатларида мотам эълон қилди.
Эронда президент Иброҳим Раисийнинг ва ҳамроҳларининг вафоти муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди.
Шунингдек, Ливан ҳукумати ҳам мазкур ҳодиса ортидан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилган.
Аввалроқ Покистон бош вазири Шахбоз Шариф ҳам Эрон президенти ва ТИВ рабари ҳалокати муносабати билан мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилган эди.
Маълумот учун, Раисий ва унга ҳамроҳларнинг дафн маросими 21 май куни Табриз шаҳрида бўлиб ўтади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0