Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 694.9623.12

  • EUR

    13 508.7139.81

  • RUB

    134.660.02

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 18-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 11:00

    +22 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Payshanba, 18

    +20 +20

  • Juma, 19

    +20 +20

  • Shanba, 20

    +22 +20

  • Yakshanba, 21

    +22 +20

  • Dushanba, 22

    +22 +20

  • Seshanba, 23

    +23 +20

  • Chorshanba, 24

    +23 +20

  • Payshanba, 25

    +24 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Россия ҳукумати бензин экспортини 6 ойга тақиқлади

Ўзбекистон Россия томони билан 2024 йилда нефть хомашёси етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш бўйича келишувга эришган эди. Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин имзолаган ҳужжатга халқаро келишувлар бўйича ҳам алоҳида банд киритилган.
Сиёсат
183 11:53 | 27.02.2024 11:53

Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин 1 мартдан бошлаб бензин экспортини олти ойга вақтинчалик тақиқлаш ва биржада дизел ёқилғиси савдосини 16 фоизга ошириш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

РБК нашри ўз манбаларига таяниб ёзишича, тақиқ ЕОИИ мамлакатлари, Мўғулистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетияга етказиб беришнинг келишилган ҳажмларига тааллуқли эмас.

Қайд этилишича, бу тез орада ички бозорда ёқилғига талаб ортиши кутилаётган мавсумнинг бошланиши билан боғлиқ.
«Нефт маҳсулотларига бўлган шошилинч талабни қондириш учун ички нефт маҳсулотлари бозорида нархларни барқарорлаштиришга ёрдам берадиган чоралар кўриш керак», – дейди Мишустиннинг ўринбосари Александр Новак.
РБКнинг ёзишича, йил бошидан буён мамлакатда АИ-92 ва АИ-95 маркали бензин, шунингдек, ёзги дизел ёқилғиси биржа нархлари 8–23 фоизга ошган. Улгуржи савдода эса бензин нархининг ўсиш суръати пастроқ – 1,6-6 фоиз оралиғида бўлган.

Маълумот учун, Россия томони ўтган йилда ҳам ёқилғи экспортига тақиқ қўйган эди. Сентябр ойида рус ҳукумати улгуржи нархларнинг кескин ошиши муносабати билан бензин ва дизел ёқилғиси экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилган эди. Бу чора ноябр ойида бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “Газпром нефт” билан 2023 йилда 300 минг тонна нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришган эди.

Кейинчалик, Энергетика вазирлиги Москвада Россия томони билан 2023 йилнинг 3 ноябрида уч томонлама ҳужжат имзолангани ва унда Россиядан 2024 йилда Қозоғистон орқали Ўзбекистонга нефть хомашёси етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш режалаштирилганини маълум қилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид