+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Россияда мигрантлар ҳар йили тиббий кўрикдан ўтиши шарт

68 12:44 | 01.09.2026 12:44

Россияда 1 сентябрдан мамлакатда 90 кундан ортиқ қолишни режалаштирган хорижликлар учун тиббий кўрикдан ўтиш бўйича янги талаблар кучга кирди.


Янги тартибга кўра, ишлаш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда Россияга келган ва 90 кундан ортиқ қолмоқчи бўлган чет эл фуқаролари ОИВ инфекцияси, гиёҳвандлик, сил, сифилис ҳамда бошқа хавфли касалликлар бўйича тиббий текширувдан ўтиши керак.


Хорижликлар мамлакатга кирганидан кейин бир ой ичида тегишли тиббий маълумотномани олиши шарт. Кейинчалик тиббий кўрик ҳар йили такрорланади. Талабни бажармаган шахсларга 25 мингдан 50 минг рублгача жарима солиниши ва уларни Россиядан чиқариб юбориш чораси қўлланиши мумкин.


Янги қоидаларга кўра, тиббиёт муассасалари хорижликларга берилган маълумотномаларни электрон шаклда расмийлаштиради. Ҳужжатлар электрон имзо билан тасдиқланиб, 24 соат ичида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли реестрига киритилиши лозим.
Агар тиббий кўрик жараёнида хавфли юқумли касаллик ёки гиёҳвандлик аниқланса, бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳамда “Роспотребнадзор”га хабар берилади. Мазкур идоралар олинган маълумотлар асосида хорижликни мамлакатдан депортация қилиш масаласини ҳал қилиши мумкин.


Қонун тиббий кўрик ўтказиш ҳуқуқини бошқа шахс ёки ташкилотларга беришни ҳам тақиқлайди. Ушбу талабни бузган тиббиёт муассасалари 1 миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин. Бу чоралар, хусусан, сохта тиббий маълумотномалар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган.


Сохта тиббий маълумотномаларни тайёрлаш, сотиш ёки сотиб олиш учун ҳам жиноий жавобгарлик кучайтирилди. Хусусан, бундай ҳужжатларни интернет орқали бир гуруҳ шахслар томонидан сотиш ёки сотиб олиш 3 йилдан 6 йилгача қамоқ ва 2 миллион рублгача жарима билан жазоланиши мумкин.


Агар қалбаки маълумотномалардан фойдаланиш оммавий касалланишга олиб келса, жазо 4 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 3 миллион рублгача жаримани ташкил этади. Илгари сохта маълумотнома сотиш билан боғлиқ ҳолатлар Жиноят кодексининг 327-моддаси асосида кўриб чиқилиб, 2 йилгача қамоқ жазоси белгиланган эди.


Қайд этилишича, илгари хорижликлардан тиббий маълумотнома асосан ишлаш рухсатномаси, патент, вақтинчалик яшаш ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш жараёнида талаб қилинган. Бундай ҳужжатларни тақдим этиш муддати ҳам 30 кундан 90 кунгача бўлган.


Янги ўзгартиришлар Россиянинг “Хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонуни, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига киритилган. Ҳужжат Давлат думасига барча фракциялар депутатлари томонидан киритилиб, 2026 йил май ойида қуйи палатада қабул қилинган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид