Эртага Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади
15:14 | 28.03.2024
•841

Катталаштириш
Экология вазирлигининг билдирувига кўра, мазкур акциядан мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.
Вазирлик барчани ушбу тадбирга бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Автомобилсиз кун” тадбири Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
17:22 | 29.09.2026
14:23 | 29.09.2026
13:36 | 29.09.2026
09:24 | 29.09.2026
14:02 | 28.09.2026
13:48 | 28.09.2026







