Самарқандда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг конференцияси ўз ишини бошлади
Мамлакатимиз ташаббуси билан ўтказилаётган анжуманда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг бош директори Цюй Дунъюй, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти, Туркий инвестиция фонди, Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази, Европа чорвачилик ассоциацияси аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, дунёнинг 32 мамлакатидан ташриф бурган олимлар, экспертлар иштирок этмоқда.
Конференция иштирокчилари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари каби масалалар муҳокамасига киришди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, денгиз йўли мавжуд бўлмаган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, "Яшил" ва “Экспресс” йўлакларни ташкил этишга қаратилган долзарб лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
Конференция доирасида меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилади. Уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилади.
Инвестиция форуми доирасида эса халқаро молия институтларининг грант маблағларини, йирик лойиҳалар бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга оид келишувлар, савдо битимлари имзоланиши кутилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0