Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+17C

+17C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+17c

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+17C

  • Hozir

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +18 +20

  • Payshanba, 23

    +20 +20

  • Juma, 24

    +19 +20

  • Shanba, 25

    +18 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +17 +20

  • Seshanba, 28

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Самосуд”: бебошликларнинг асосий сабаби нимада?

Бугун жамиятимизда содир бўлаётган айрим воқеалар кўнглимизни хира қилади. Ижтимоий тармоқларни кузатар эканмиз, ёшларнинг турли бачкана қилиқлари, бемаъни тортишувлари-ю жиддий ҳуқуқбузарликлари одамни ташвишга солади, ўйга толдиради.
Колумнистлар
481 12:20 | 26.09.2023 12:20

Деярли ҳар куни бировга тан жароҳати етказиш, шилқимлик қилиш, безорилик ва ҳатто ўлдириш билан боғлиқ ачинарли воқеаларга гувоҳ бўляпмиз. Айниқса, ёш қизлар орасида бир-бири билан жанжаллашиш, очиқдан-очиқ тан жароҳати етказиш тобора кўпайиб боряпти. Бу албатта ачинарли ҳолат.


В одной из школ Гулистана несколько девушек устроили жестокий самосуд над школьницей — видео – Новости Узбекистана – NOVA24.UZИжтимоий тармоқларда ғазабдан уч-тўрт кишилашиб бир ёшгина қизнинг қўл-оёғини боғлаб, шафқатсизларча калтаклашгани, қасди бўлган аёлнинг сочларини кесиб ҳақоратлашгани, бир қизни кўпчилик ўраб олиб, тиз чўктириб кечирим сўратишгани, ҳатто она-болани судраб-тепкилаб бақир-чақир қилишаётгани каби кўнгилсиз тасвирларни кўришимиз мумкин. Қизиғи, самосудни содир этганларнинг ақли-ҳуши жойида, ҳатто охирги пайтларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг иштирокчилари – интернет орқали танилган ёш қизлар.


Тарқалган видеолардан сўнг уларнинг аксарияти шунчаки узр сўраш билан чекланмоқда ёки қўлга олинганлари ҳам бироз ўтмай қўйиб юборилмоқда. Кейин эса ҳеч нарсадан тап тортмайдиган блогерлар ички ишлар ходимлари шаънига ҳам “чиройли” сўзлар айтиб ўйинларини бемалол давом эттиришяпти. Буларга ким бу даражада эркинлик бераётгани эса номаълум.


Хўш, самосуд – “ўзича судлаш” нима ва нимаси билан хавфли? Биринчидан, “ўзича судлаш” оқибатида жазоланган шахс аслида айбсиз бўлиши ёки айбдор-у, лекин жазо адолатли бўлмаслиги, яъни арзимаган қилмиш учун жиддий жазо бериб юборилиши мумкин.


Ўзича судлаш кўпинча жаҳл устида, ҳис-ҳаяжон билан амалга оширилади. Шу боис бу пайтда жазолаётган шахслар жазо адолатли бўлиши кераклигини ўйлаб ўтирмайди, одатда кучи етганича жазолаб юбораверади.


Қолаверса, самосуд бу – тартибсизлик ва маданиятсизлик бўлиб, ҳукумат бундай ҳолатларга қарши кескин курашиши лозим. Чунки ҳар қандай тартибсизлик жамият ривожига тўсқинлик қилади, миллат обрўсига салбий таъсир кўрсатади.


самосудХўш, бизда ёшлар ўртасида тобора кучайиб бораётган бундай тартибсизликларни назорат қилувчи идоралар йўқми? Бор, албатта. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, унинг жойлардаги бўлинмалари, Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар ишлари бўйича комиссия, Ёшлар ишлари агентлиги... Ҳар бирининг тегишли вазифалари бор. Хусусан, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш, уларнинг назоратсизлиги, ҳуқуқбузарликларини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва умумлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш, назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни таҳлил қилиш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш масалалари уларнинг эътиборида. Аммо бу борада аниқ чора-тадбирларни кузатмаяпмиз. Ёки фақат матбуот анжумаларида йиллик ҳисоботларни эшитиш билан чекланганмиз.


самосудИнтернет тармоқларида одамларни жунбушга, хавотирга соладиган воқеа-ҳодисалар пайдо бўлганида нега бу идораларнинг фаоллари ҳеч бир муносабат билдиришмайди? Фақат айрим пайтларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли чоралар кўрилгани айтиб ўтилади холос. Қолган идораларнинг тегишли бўлимлари бу масалаларда сукут сақлашни маъқул биладилар. Ваҳоланки, миллатимиз тақдири, эртамиз, келажагимиз мана шу бугунги ёшларнинг ўйлари, хатти-ҳаракатлари, мақсадлари билан боғлиқ эмасми?


Балки “ўзича судлаш”га сабаб бўлган воқеаларда жабрланганларнинг ҳам айблари бордир. Яъни хиёнат, ҳақоратлаш, шахсини камситиш, ноўрин фикр билдириш, туҳмат қилиш, ўғирлик ва шунга ўхшаш ҳолатларда айбланган кимсалар ўзларини назорат қила олмасдан дарров самосуд қилишга боради. Лекин шуниси аниқки, нима бўлганда ҳам айбдорларни аниқлаш ва жазолашни исталган одам амалга ошириб кетаверишига ҳаққи йўқ. Бунинг учун тегишли давлат органлари фаолият кўрсатади. Бирор шахсни ноқонуний ҳаракати учун жазоламоқчи бўлган одам ички ишлар, миллий гвардия, прокуратура ва бошқа давлат органларига мурожаат қилиши керак.


Шу ўринда савол туғилади: хўш, жамиятда бундай бебошликларга қандай омиллар сабаб бўляпти? Нега ёшлар бу қадар раҳмсиз бўлиб боришмоқда? Оила психологи Алишер Насиров бу ҳақда шундай дейди:


– Жамиятда одоб-ахлоқ меъёрлари бир неча табақага бўлиниб кетган. Сабаби: интернет олами, сўз эркинлиги, айрим шахслар ўзига эътиборни қаратиш мақсадида видеолар олиш ва уни тарқатишни мақсад қилиб олган.


Одамларда ваҳшийлик, ур-тўполон, жанжал ва мудҳиш ҳодисаларни кўришга, эшитишга, ўқишга мойиллик бор. Бунинг асосий сабаби ўз ҳаётида бўлаётган муаммоларни бир дақиқага бўлса ҳам эсдан чиқариш, шу йўл билан, ўзининг ички хавотирларидан таскин топишидадир.


Қолаверса, аҳолига оддий хабарларнинг қизиғи қолмаяпти. Бундан фойдаланган блогерлар турли йўллар билан машҳурликка эришишга интиляпти. Қаерда талаб бўлса, ўша ерда таклиф вужудга келади. Яъни ёшларнинг кўпчилиги интернет оламида гуркираб жанжалкаш, бетгачопар, беҳаё видео ва мақолалари билан ном чиқаришга ҳаракат қиляпти.


Ва бу номдан, машҳурликдан фойдаланиб, кучи етган одамларни дўппослаш, ҳақоратлаш, шарманда қилиш тобора оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бундай бошбошдоқликларнинг асосий сабаби оиладаги тарбиянинг сустлигидандир. Баъзи ота-оналар фарзандларига ўрнак бўлиш ўрнига, ўзлари ҳам тажовузкор, компромисга бормайдиган, озгина жанжал бўлса, дарров телефонга ёпишиб, видеолар олиш, шантаж қилишга ўтишган.


Оиладаги муҳит, интернетдаги беҳаё қизлар, телевизорда кўрсатилиб келинаётган айрим савияси паст сериаллар тарғиботи, қоришмасида ҳосил бўлган бугунги жамиятимизнинг аҳволи мана шу. Шу боис тарбияни оиладан бошлашимиз, болаларимизга ҳар ишда ўзимиз намуна бўлишимиз лозим.


Биз айни мақолада ёшлар ўртасидаги самосудга тўхталиб ўтдик холос. Жамиятда нақафақат ёш авлод, балки айрим шавқатсиз ёши катталар ҳам бир-бирларини аёвсиз калтаклаб, ҳақоратлаб, разиллик балосига ошно бўлишяпти. Одамлар орасидаги бундай ҳолатлар муаммоли ва хавотирли...


Гулруҳ ОДАШБОЕВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0