"Таътилдан қайтмоқчи бўлсам, раҳбар рухсат бермаяпти..."

20:09 | 03.06.2026
•
932
"Таътилдан қайтмоқчи бўлсам, раҳбар рухсат бермаяпти..."
Катталаштириш

Савол: Мен икки ойга ўз ҳисобимдан таътил олган эдим. Лекин эртароқ ишга чиқмоқчи бўлсам, раҳбарим рухсат бермаяпти. Истаган вақтимда ишга чиқишга ҳақим йўқми?
Жавоб: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил ходимнинг хоҳишига кўра берилади, аммо унинг муддати ва шартлари иш берувчи билан келишув асосида белгиланади. Меҳнат кодексининг 241-моддасига мувофиқ, бундай таътил ходимнинг ёзма аризасига кўра берилади ва унинг давомийлиги томонларнинг ўзаро келишуви билан белгиланади.
Шунинг учун таътил муддати тугамасидан ишга қайтиш масаласи ҳам бир томонлама ҳал этилмайди. Агар ходим таътилни қисқартириб, ишга эртароқ чиқишни истаса, бу ҳақда иш берувчига ёзма мурожаат қилиши лозим. Иш берувчи розилик билдирган тақдирда тегишли буйруқ расмийлаштирилади ва ходим меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши мумкин.
Бироқ, қонунчиликда ходимнинг иш ҳақи сақланмайдиган таътилдан истаган пайтида бир томонлама тарзда қайтиши ҳуқуқи назарда тутилмаган. Шу боис иш берувчи розилик бермаса, ходим аввал келишилган таътил муддати тугагунга қадар кутиши керак бўлади.

🏷️ Теглар:#савол-жавоб
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади