Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш таътил ва стажга таъсир қиладими?

20:16 | 19.09.2026
10
Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш таътил ва стажга таъсир қиладими?
Катталаштириш

— Томонларнинг келишуви билан ёки ходимнинг ташаббуси билан ходимга тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкинми ва бу унинг иш стажи ёки таътил кунларига таъсир қиладими?
Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Мурод Арслонов жавоб беради:
​— Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 186-моддасига мувофиқ, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгиланиши мумкин. Бундан ташқари, ҳомиладор аёллар, 14 ёшга тўлмаган болани ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-оналардан бири, шунингдек, тиббий хулосага кўра оиланинг бемор аъзосига қаровни амалга ошираётган шахслар, бундан ташқари тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияси асосида ногиронлиги бўлган ходим илтимос қилган тақдирда, иш берувчи уларга тўлиқсиз иш вақтини белгилаб беришга мажбурдир. Бунда энг муҳим жиҳат шундаки, тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили давомийлигини чекламайди ва меҳнат стажини ҳисоблашда ёки бошқа меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишда ҳеч қандай чеклашларга сабаб бўлмайди. Меҳнатга ҳақ тўлаш эса фақат бажарилган ишга ёки амалда ишланган вақтга мутаносиб равишда амалга оширилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

380 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади