Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган Президент фармони имзоланди
Шавкат Мирзиёев «Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонни имзолади.
Президентнинг жорий йил 25 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони
1. Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш мақсадида қарор қиламан:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда - Экология қўмитаси) 2026 йил 1 мартга қадар:
(а) Тошкент шаҳрида экологик вазиятни (кейинги ўринларда - экологик вазият) яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш;
(б) мазкур Фармонга иловага мувофиқ таркибда қуйидаги вазифаларни юклаган ҳолда Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия)ни тузиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш, экологик вазиятнинг ёмонлашиши тенденцияларини прогноз қилиш;
- экологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда улар ўртасида зарур ҳамкорликни ва маълумот алмашишни ташкил этиш;
- экологик муаммолар бўйича тадқиқотларни мувофиқлаштириш, ушбу муаммоларнинг олдини олиш бўйича, шу жумладан, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ҳамда хорижий ва маҳаллий олим ва экспертларни жалб этган ҳолда замонавий ва самарали усулларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- Тошкент шаҳрида экологик вазият мураккаблашган ҳолларда унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни аниқ молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда, шу жумладан, Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни таъминлаш;
- оммавий ахборот воситаларини (телевидение, радио, интернет, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқаларни) жалб қилган ҳолда мавжуд экологик ҳолат, унинг аҳоли саломатлигига таъсири ва профилактика қилиш усуллари бўйича тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш;
- Тошкент шаҳрида экологик вазият мураккаблашган ҳолларда уни яхшилашга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш.
2. Махсус комиссияга қуйидаги ваколатлар берилсин:
(а) табиий чангланиш кучайган пайтда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий қилиш;
(б) транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш, жумладан:
Тошкент шаҳрида юк ташиш автотранспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш амалиётини йўлга қўйиш;
автотранспорт воситаларининг, шу жумладан давлат рақамига мос равишда тоқ ва жуфт саналарда ҳаракатланишни чеклаш амалиётини жорий қилиш (электромобиллар бундан мустасно);
ҳаракатланиши вақтинчалик чекланадиган автотранспорт воситалари турлари, кўчалар ва бошқа ҳудудларни белгилаш;
(в) атмосфера ҳавоси сифатига салбий таъсир қилувчи моддалар ёққан иссиқхоналар ва бошқа объектлар фаолиятини вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш;
(г) Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларга кўчирилиши мажбурий бўлган саноат корхоналари ва саноат зоналарини белгилаш;
(д) саноат корхоналари учун ташланмаларнинг рухсат этилган миқдорини белгилаш ва ушбу талабни бузган саноат корхоналари фаолиятини тўхтатиш бўйича белгиланган тартибда чора кўриш;
(ж) қурилиш ишларини амалга оширишга чеклов ва уларга талаблар жорий қилиш, шу жумладан қурилиш вақтида чангни бартараф этувчи ускуналарни ўрнатиш ва бошқа талаблар;
(з) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини экологик талабларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;
(и) оқар сув (дарё, канал, ариқ) объектларида сув объектлари қирғоқ муҳофаза минтақа зоналарида қурилишни тақиқлаш ва экологик вазиятни яхшилаш билан боғлиқ бошқа ваколатлар.
3. Белгилансинки, Махсус комиссиянинг унга юклатилган вазифалар ва берилган ваколатлар доирасида қабул қилинган қарорлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.
4. Махсус комиссия бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 м2ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс текширув ишларини амалга оширсин:
(а) умумий майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани;
(б) қурилиш майдонларида сув пуркагичлар ўрнатилгани;
(в) қурилиш майдонларининг кириш-чиқиш йўлакларида автотранспорт воситалари ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани;
(г) қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишдатранспорт воситаларининг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент билан ёпилган тарзда ҳаракатланиши;
(д) қурилиш майдонининг чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйилмаётгани.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
(а) майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади;
(б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ёз-куз мавсумида асосий йўл четларида мавжуд бўлган дарахт ва буталарни куннинг биринчи ярмида ҳамда ҳафтада камида 3 марта ювиш ишлари ва тегишли хулосага асосан биотехник тадбирлар амалга оширилади;
(в) жисмоний ва юридик шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда:
- ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади;
- кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади.
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавосининг сифатига ижобий таъсир кўрсатадиган микроиқлим барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
(а) Сув хўжалиги вазирлиги ва "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда уч ой муддатда пойтахтнинг 4та йўналишида (шарқ, ғарб, шимол ва жануб қисмларида) камида Зтадан сунъий кўл ва сув ҳавзаларини ташкил этсин;
(б) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳри ҳудудидаги фавворалар сонини камида 2 бараварга кўпайтириш бўйича алоҳида дастур тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
7. Энергетика вазирлиги бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳри ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларига табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилишини ташкил этсин ва узлуксиз табиий газ етказиб берилишини таъминласин.
8. Экология қўмитаси бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритсин:
(а) майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари носоз ишлаши ёки мавжуд бўлмаганлиги учун маъмурий жарималар миқдорларини юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига 5 бараварга ва жисмоний шахсларга 3 бараварга ошириш;
(б) майдони 200 м2 ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган автомобиль мойи плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонасини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни жорий этиш.
9. Белгилансинки, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича экологик мониторинг тизими 2025 йил якунига қадар қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштирилади:
(а) 2025 йил якунига қадар атмосфера ҳавоси ифлосланишининг фон мониторинги учун 347 та автоматлаштирилган станция тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиб олинади;
(б) "Air Monitoring Tashkent" платформаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли 10 та автоматик мониторинг станцияси Экология қўмитаси бошқарувига ўтказилади ва Экология қўмитаси томонидан мазкур платформа негизида "Air Monitoring Uzbekistan" платформаси ишга туширилади;
(в) Экология қўмитаси томонидан "Air Monitoring Uzbekistan" платформасига харид қилиниши режалаштирилган 347 та станция, Гидрометеорология хизмати агентлиги тизимидаги барча кузатув станциялари, шу жумладан, "Замин" фонди кўмагида ўрнатилган 23 та автоматик станция уланади.
10. Белгилансинки:
(а) атмосфера ҳавосининг РМ 2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун Экология қўмитаси ҳузурида Атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга қаратилган махсус лаборатория (кейинги ўринларда -махсус лаборатория) ташкил қилинади;
(б) махсус лабораторияга ускуналар ва унга зарур бўлган жиҳозлар, жумладан термик оптик таҳлилларни олиб бориш учун термо-оптик анализатор ускунаси ҳамда атмосфера ҳавоси намуналарини йиғиб олиш учун 5 000 дона кварц фильтрлар энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тўғридан-тўғри харид қилинади;
(в) махсус лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар, автоматлашган кичик станциялар (ТИФ ТН коди 9027), ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (ТИФ ТН коди 9027), автоматик кузатув лостлари (ТИФ ТН коди 9027), чанг-газ тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 8421), локал сув тозалаш иншоотлари (ТИФ ТН коди 8421) ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Ўзавтосаноат" АЖ билан биргаликда автотранспорт воситаларининг атмосфера ифлосланишига таъсирини камайтириш мақсадида бир ой муддатда Тошкент шаҳрида "Евро-4" экологик стандартига жавоб бермайдиган "М" ва "N" тоифасига мансуб, 2010 йилгача бўлган даврда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини "trade-in" тизими орқали харид қилиш тартибини ишлаб чиқсин.
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
(а) 2026 йил баҳор ҳамда куз мавсумларида Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг 33 км узунлигидаги кичик ҳалқа йўли бўйлаб "Яшил коридор" лойиҳасини амалга оширсин;
(б) 2026 йил 1 апрелга қадар хорижий компания ва илмий-тадқиқот институтларини жалб қилган ҳолда "Яшил Тошкент" мастер режасини ишлаб чиқсин;
(в) Тошкент шаҳрининг 700 та чорраҳасида замонавий, сунъий интеллект ёрдамида ҳаракат оқимини бошқариш имкониятига эга интеллектуал светофор тизимини жорий қилсин.
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Экология қўмитаси, Фанлар академияси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда Тошкент шаҳрининг барча туманларида "яшиллик" даражаси паст бўлган Зтадан узунлиги 5 кмдан кам бўлмаган кўчаларни танлаб олиш орқали "Сояли сайр кўча"сини ташкил қилсин.
14. Қуйидагилар:
(а) Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Экология қўмитаси билан биргаликда бепул асосда атмосфера ҳавоси сифатининг бузилиши, табиий ва антропоген манбаларни аниқлаш бўйича доимий мониторингни йўлга қўйсин;
(б) Кадастр агентлиги Экология қўмитаси билан биргаликда учувчисиз учиш аппаратлари ёрдамида бепул асосда Тошкент шаҳар ва унга туташ ҳудудлардаги қурилиш майдонларида экологик талабларга риоя қилиниши бўйича доимий мониторингни йўлга қўйсин.
15.Ички ишлар вазирлиги 2026 йил якунига қадар республикадаги барча тоифага кирувчи транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш чораларини кўрсин.
16. Бош прокуратура 2025 йил 25 ноябрдан бошлаб 2026 йил 25 мартга қадар мазут, ишлатилган автомобиль мойи ва шинасининг ноқонуний айланмасини олдини олиш, аниқланган тақдирда кескин чоралар кўрсин, натижаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
17. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экология қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар:
(а) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида ҳаво сифати кўрсаткичлари миллий тавсиявий индексациясини ишлаб чиқиш (яшил, сариқ, қизил, жигарранг) ва тасдиқлаш;
(б) тавсиявий индексация асосида ифлосланган ҳавонинг одам организмига таъсирини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш (маска кийиш ва бошқалар);
(в) ҳаво сифати кескин бузилиши ҳолатларида аҳолини Санитария хизмати томонидан эрта огоҳлантириш тизимини жорий қилиш чораларини кўрсин.
18. Экология қўмитаси икки ҳафта муддатда:
(а) атмосфера ҳавосидаги майда дисперс заррачалар таркибидаги зарарли моддаларни аниқлаш ва уларнинг манбаларини хариталаш ишларини амалга ошириш учун лаборатория ташкил этсин ва замонавий таҳлил жиҳозларини харид қилсин;
(б) маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот институтлари ҳамда малакали мутахассисларга республикамиздаги ҳаво ифлосланиш даражаси юқори бўлган ҳудуддарда ўрганиш ўтказиш (таҳлил қилиш) бўйича давлат буюртмасини берсин;
(в) шамол тезлигини ошириш учун конвекция (атмосферада ҳаво оқимларининг ҳаракати) усулларини қўллаш бўйича тажриба ўтказсин;
(г) конвергент усули ва вентури эффекти (ҳаво оқимининг тор йўлакка кириши натижасида тезлигининг ошиши) орқали шамол тезлигини кучайтириш бўйича илмий, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини бажариш учун давлат буюртмасини берсин.
19. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил 24 ноябрдаги ПФ-229-сон Фармонига
илова
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия ТАРКИБИ
1. А.А. Абдухакимов - Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси - Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Мохсус комиссия раҳбари
2. Д.Б. Кадиров - Ўзбекистон Республикаси Президенти
Администрацияси департаменти бошлиғи, Махсус комиссия роҳбари ўринбосари
3. Ш.Б. Умурзаков - Тошкент шаҳар ҳокими
4. З.Т. Мирзаев - Тошкент вилояти ҳокими
5. И.М. Адхамов - Бош прокурор ўринбосари
6. А.А Ташпулатов - ички ишлар вазири
7. И.Р. Махкамов - транспортвазири
8. Ж.Т. Мирзамаҳмудов - энергетика вазири
9. Ш.С. Хидоятов - қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
10. И.Ю. Абдураҳмонов - қишлоқ хўжалиги вазири
11. Ш.Р. Ҳамроев - сув хўжалиги вазири
12. Б.Б. Кудратходжаев - фавқулодда вазиятлар вазири
13. З.Б. Бадриддинов - Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори
14. С.Қ. Эшқувватов - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
15. Х.М. Эшқўзиев - Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи в.в.б.
16. Лавозимга кўра - Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Махсус комиссияси котиби
Изоҳ: Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг
таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0