Тошкент вилоятида журналист ва блогерлар беллашуви
Нурафшон шаҳридаги марказий спорт ўйингоҳида Тошкент вилоятида ижод қилаётган оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши, АОКА ҳамда Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур спартакиадада жами 400 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари спортнинг шахмат, стол тенниси, футбол ҳамда волейбол турлари бўйича ўзаро беллашишди.
— Ушбу спорт тадбири журналист ва бошқа медиа олами вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортга кенг жалб қилиш, улар ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш, шу аснода, вилоятдаги ахборот муҳитини янада яхшилаш каби мақсадларни кўзлайди, — деди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Сайёра Файзиева.
Тадбир якунларига кўра, стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида Оҳангаронлик Нурсултон Ўралов, аёллар ўртасида Паркент тумани вакили Дилфуза Эштоева ғолиб бўлди. Шаҳмат бўйича эркаклар ўртасида Янгийўл туманидан Тўхтамурод Асқаров ғолиб бўлган бўлса, аёллар ўртасида Тошкент тумани вакили Нодира Ҳошимовадан ўтадигани топилмади. Шунингдек, волейбол бўйича Ўрта Чирчиқ тумани жамоаси, Минифутбол бўйича Зангиота тумани жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
Барча ғолиб ва иштирокчиларга Тошкент вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Келгусида бу каби спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиш ҳақида келишиб олинди.
Марҳабо Халилова,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Тошкент вилояти кенгаши етакчи мутахассиси.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0