Ҳиндистон Ўзбекистон аччиқ қалампири ва анори учун ўз бозорини очди

10:37 | 14.09.2026
14
Ҳиндистон Ўзбекистон аччиқ қалампири ва анори учун ўз бозорини очди
Катталаштириш

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 29–30-август кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг, Ҳиндистон фитосанитария назорати чоралари шарти билан Ўзбекистон аччиқ қалампири ва анорини импорт қилишга рухсат берди.

Мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги ва фермерлар фаровонлиги вазирлиги 31 август куни бу ҳақдаги қарорни эълон қилди. Белгиланган шартларга кўра, Ўзбекистоннинг янги узилган аччиқ қалампири таркибида вирусли касалликлар, ўсимлик қолдиқлари ва тупроқ аралашмалари бўлмаслиги талаб этилади. Анор партияларига ҳам шундай талаб қўйилади. Ўзбекистон аччиқ қалампири Ҳиндистон бозорида ўзига хос ўрин тутувчи маҳсулот бўлиб қолиши кутилмоқда. Анор бозорининг очилиши эса Махараштра, Карнатака, Гужарат ва Андҳра-Прадеш каби анор етиштирувчи йирик штатлардаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатни кучайтириши мумкин.

Маълумот учун, Ҳиндистон дунёда аччиқ қалампир етиштириш, истеъмол қилиш ва экспорт қилиш бўйича етакчи ўринда туради. Мамлакатда етиштириладиган аччиқ қалампирнинг тахминан 70 фоизи ички бозорда истеъмол қилинади, қолган қисми эса экспортга йўналтирилади. Аччиқ қалампир Ҳиндистон зираворлар экспортининг қарийб 31 фоизини ташкил этади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

440 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади