Тошкентда одамларни қарийб 6,2 млрд сўмга “ухлатган” фирибгарлар қамалди
Улар пойтахт марказида офис очиб, 1,5 йил давомида фирибгарлик билан шуғулланиб келишган.
Олдиндан жиноий тил бириктирган 3 нафар шахс Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида “My-Cars” номи билан 2022 йилда автосалон очган.
Хабар қилинишича, 2022 йил 16 январдан 2023 йилнинг 2 август кунига қадар бўлган вақт оралиғида ушбу жиноий шериклар “автомашиналарни 3 ой муддат ичида автосалондан чиқариб, етказиб бериш”ни айтиб, жами 74 нафар фуқаронинг 40 млн сўмдан то 200 млн сўмгача бўлган жуда кўп миқдордаги, жами – 6 млрд 155 млн сўмлик пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган.
Харидорларни қабул қилишда эса улар гўёки “GM Uzbekistan” билан шартнома тузганликларини айтиб алдашган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ЖКнинг 168-моддасининг тегишли бандлари билан айбланувчиларга 8-9 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0