Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Жанубий Кореянинг коррупцияга қарши кураш агентлиги импичментга учраган президент Юн Сок Ёлнинг ҳибсга олинганини маълум қилди.
Юн Сок Ёл Жанубий Корея тарихида ҳибсга олинган биринчи амалдаги президент бўлди.
Президент қароргоҳидаги узоқ муддат давом этган келишмовчиликлардан сўнг ниҳоят мамлакат президентини сўроққа олиб келишга муваффақ бўлинган. Маҳаллий ОАВларда эълон қилинаётган кадрларда президентнинг қароргоҳидан олиб чиқиб кетилаётгани кўринади.
Мавзуга доир: Ҳарбий ҳолат, Девоннинг истеъфоси ва импичмент – Жанубий Кореяда нима гап?
Ҳибсга олинишидан олдин Юн қисқа видеомурожаат йўллаган. Унда у ҳали ҳам ҳибсга олинишининг ноқонуний эканлиги, аммо «қон тўкилмаслиги» учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтади. Шунингдек, мамлакатда қонун устуворлиги принципи оёқости қилинаётгани, унга нисбатан иш очган тергов органлари ҳам, ҳибсга олиш учун ордер берган суднинг ҳам бунга ҳаққи йўқлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, терговчилар биринчи марта 3 январ куни Юнни ҳибсга олишга уринган, бироқ президент хавфсизлиги ва тарафдорлари бунга тўсқинлик қилган ва бир неча соатлик қарама-қаршиликдан сўнг терговчилар ва полиция президент қароргоҳини тарк этган эди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0