+30C

+30C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Жаҳон нефт захиралари Эрон атрофидаги можаролар фонида рекорд даражада камайди

Сиёсат
30 15:28 | 06.05.2026 15:28

Бу ҳақда S&P Global Energy таҳлилчиларига таяниб DW хабар берди.


Маълумотларга кўра, апрель ойида нефт захиралари суткасига 6,6 млн баррелга, ой давомида эса қарийб 200 млн баррелга қисқарган. Бу ҳолат нефтга бўлган талаб пасайганига қарамай кузатилган. Шу даврда талаб ҳам суткасига 5 млн баррелга тушиб, тарихдаги иккинчи энг катта пасайиш сифатида қайд этилган. Бундай ҳолат аввал фақат COVID-19 пандемияси даврида кузатилган.


Goldman Sachs экспертлари жаҳон нефт захиралари сўнгги саккиз йилдаги энг паст даражага яқинлашганини билдирган. Argus маълумотларига кўра, Шимолий Европада авиация ёнилғиси захиралари ҳам олти йиллик минимумга тушган.
Таҳлилчилар фикрича, Яқин Шарқдаги уруш ва Ҳормуз бўғози атрофидаги блокада сабаб бозорга қарийб 1 млрд баррел нефт етказиб берилмай қолган. Мутахассислар вазият яқин ҳафталарда янада хавфли босқичга ўтиши мумкинлигини айтмоқда.


S&P Global Energy вакили Жим Буркхардга кўра, бозор ҳали захиралар кескин қисқараётганига тўлиқ жавоб бермаган ва нефт нархларининг асосий ўсиши ҳали олдинда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид