+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Бугун ҳатто официантлар ҳам инглиз тилида эркин мулоқот қилмоқда

Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган «Янги Ўзбекистонда бизнес учун янги имкониятлар» форумида сўзга чиққан тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев мамлакатда хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Жамият
6574 11:28 | 02.06.2026 11:28

«Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — фуқароларимизнинг даромадларини ошириш, оилалар фаровонлигини таъминлаш ва инсон манфаатларини юксалтиришдир. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги бугунги ўзгаришлар айнан шу мақсадларга хизмат қилмоқда», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.


Тадбиркор туризм соҳасида кузатилаётган ижобий ўзгаришларга ҳам алоҳида тўхталиб, Ўзбекистонга келаётган хорижий сайёҳлар сони сезиларли даражада ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу ҳолат меҳмонхона бизнеси ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда.


«Бугун кўплаб меҳмонхоналаримизда бўш ўрин топиш қийин. Шаҳарларимизда турли мамлакатлардан келган сайёҳларни учратиш мумкин. Бу юртимизнинг халқаро майдондаги жозибадорлиги ортиб бораётганидан далолат беради», — деди у.


Шунингдек, Ортиқхўжаев хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритаётган ёшларнинг малакаси ва хорижий тилларни билиш даражаси ортиб бораётганини юқори баҳолади.


«Бугун оддий хизмат кўрсатиш ходимлари яъни официантлар ҳам инглиз тилида эркин мулоқот қила олмоқда. Бу эса уларнинг нафақат мамлакатимизда, балки дунёнинг исталган нуқтасида ўз касби орқали муносиб ўрин топа олиш салоҳиятига эга эканидан далолат беради», — деди тадбиркор.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6585 16:57 | 05.08.2023