Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    -0 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +0 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +1 +20

  • Shanba, 25

    +3 +20

  • Yakshanba, 26

    +6 +20

  • Dushanba, 27

    +6 +20

  • Seshanba, 28

    +5 +20

  • Chorshanba, 29

    +3 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик масаласини жорий йилда якунлаши мумкин

Бу борада 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида гап боради. Ушбу ҳужжат лойиҳасида ташкилотга аъзолик йўлида тегишли вазирлик ва идораларга вазифалар юкланган.
Иқтисод
542 11:32 | 09.01.2025 11:32

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш масаласини 2025 йилда якунлаши мумкин.


Бу жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида 93-мақсад сифатида белгилаб қўйилган.


Қайд этилишича, юқоридаги масала ижроси учун асосий масъуллар – Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили, инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда адлия вазирликларига тегишли топшириқлар берилган.


Жумладан, жорий йил сўнггига қадар Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакил (айни пайтда ушбу лавозимда Азизбек Ўрунов, -таҳр.) донор ташкилотлар маблағлари ҳисобидан ЖСТ ва савдо сиёсатини ўрганиш ва таҳлил қилиш маркази (think tank) ҳамда савдо ҳимояси бўлинмасини (Trade defence unit) ташкил этиши лозим. Шунингдек, у ЖСТнинг савдо ҳимояси талабларига мос мутахассислар ва савдо ҳимояси нуқтаси концепциясини ишлаб чиқиш чораларини кўради.


Ҳужжат лойиҳасида, шу билан бирга, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида кўп томонлама музокараларни жадаллаштириш ва мажбуриятлар лойиҳасини шакллантириш масаласи ҳам ўрин олган.


Бунда тегишли вазирлик ва идоралар 2025 йил май ҳамда ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 10 ва 11-йиғилишларини ташкил этиши белгиланган. 2025 йил декабрида эса мазкур Ишчи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасининг якуний босқичга ўтилади.


Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкилотга аъзолик масаласи ҳамда Европа Иттифоқи билан кенг қамровли ҳамкорлик бўйича ишларни якунлаши лозим. Яъни, ЖСТга аъзо давлатлар билан икки томонлама музокараларни якунлаб, ички қонунчиликни мослаштириш, янги стандартларни жорий этиш ишларини жадаллаштиради. Жумладан, Стандартлар институтида ташкил этилган Савдодаги техник тўсиқлар бўйича ахборот маркази учун сунъий интеллект асосида таржима қилиш дастурини яратиш чораларини кўради.


Ташкилотга аъзолик йўлидаги асосий ишлардан бири – мамлакат қонунчилигини ушбу жараёнларга мослаштириш Адлия вазирлиги зиммасига юкланган.


Вазирлик Миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) қоида, меъёр ва битимларига мослаштиради ҳамда ташкилот қоидаларига зид бўлган нормаларни аниқлаш бўйича амалдаги қонунчиликни хатловдан ўтказади. Қонунчилик ҳужжатларини ташаббус қилиш ёки амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид