Ўзбекистонда бир йилда камбағаллик даражаси қарийб 9 фоизга камайди
Ушбу рақамлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борган тадқиқотлари асосида олинган.
2024 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди (3,3 млн. киши ёки 2023 йилга нисбатан 719 мингга камайган).
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борган тадқиқотларига кўра, камбағаллик даражаси энг юқори пасайишлар:
- Бухоро вилоятида – 11,8 фоиздан 8,7 фоизгача;
- Самарқанд вилоятида – 10,5 фоиздан 7,5 фоизгача;
- Наманган вилоятида – 10,4 фоиздан 7,6 фоизгача;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача қайд этилди.
2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди.
Бунинг натижасида 2024 йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди (йил бошида – 1,7 млн сўм).
Жумладан, аҳоли даромадлари таркибида:
- иш ҳақи – 42,6 фоиз (2023 йилда – 41,9 фоиз);
- тадбиркорликдан даромадлар – 22,9 фоиз (21,4 фоиз);
- пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар – 18,2 фоиз (18,9 фоиз);
- қишлоқ хўжалиги ва томорқадан даромадлар – 10,7 фоиз (9,8 фоиз);
- хориждан пул ўтказмалар – 2,0 фоиз (3,1 фоиз);
- бошқа даромадлар – 3,6 фоиз (4,9 фоиз)ни ташкил этди.
Аҳолининг иш ҳақидан даромадлари эса 2023 йилга нисбатан 12,9 фоизга кўпайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0