Ўзбекистoнда Озарбайжон маданият кунлари ўтказилади
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ташкилотчилигида 30 ноябрдан 7 декабргача Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Озарбайжон маданияти кунлари ўтказилади.

1926 йилда Боку шаҳрида ташкил этилган биринчи Туркология қурултойининг 100 йиллигига бағишланган маданият кунларининг мақсади Озарбайжон халқининг бой тарихий-маданий ва адабий меросини тарғиб қилиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришдан иборат.
Дастур Озарбайжон маданиятининг турли йўналıшларини — муғом ва классик мусиқани, жазни, театр ва кино санъатини, замонавий тасвирий санъатни қамраб олади. Тадбирлар доирасида аёлларнинг маданият ва ижтимоий фикр ривожидаги ролига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. ХХ аср бошларида фаолият юритган озарбайжонлик маърифатпарвар аёлларнинг мероси ва замонавий аёл рассомларнинг ижоди намойиш этилади.
Маданият кунлари доирасида ўтказиладиган “Маданий ва ижодий саноатлар ҳафталиги” ижодий соҳада фаолият юритувчи мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йў лга қойиш ва қошма лойиҳаларни рағбатлантириш учун имконият яратади.
Тадбирларда иштирок этиш мақсадида мамлакатимиздан 200 нафардан ортиқ маданият намояндаси — мусиқачи, актёр, ёзувчи, рассом ва ижодий саноат вакилларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Таъкидлаш жоизки, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар умумий тарихий илдизлар, тил ва маданият бирлиги ҳамда асрлар давомида асраб-авайланган дўстлик анъаналарига асосланади. Давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ўзаро ишончи туфайли икки мамлакат алоқалари стратегик иттифоқчилик даражасига кўтарилди. 2024 йил 23 августда имзоланган “Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида”ги шартнома билан мустаҳкамланган давлатлараро алоқалар 2026 йил 23 августда имзоланган “Абадий дўстлик тўғрисида”ги шартнома билан янги мазмун касб этди.
Сўнгги йилларда ҳар икки мамлакатда ўтказилаётган ўзаро маданият кунлари гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини намоён этмоқда. 2023 йилда Озарбайжонда Ўзбекистон маданияти кунлари, 2024 йилда Тошкентда Озарбайжон маданияти кунлари ва Хивада Шуша кунлари ўтказилди. 2025 йилда эса Бокуда Ўзбекистон маданияти кунлари ташкил этилди.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган навбатдаги Озарбайжон маданияти кунлари икки қардош мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада чуқурлаштириш, ижодий доиралар ўртасида янги ҳамкорлик имкониятларини яратиш ҳамда халқларимизни бирлаштириб турган дўстлик ва қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга муҳим ҳисса қўшади.







