Ўзбекистондаги энг маҳобатли хароба: Оқсаройдан фоторепортаж

Қарийб 700 йил аввал барпо этилган улкан ва ҳашаматли Оқсарой мажмуасининг атиги икки минораси сақланиб қолган бўлса-да, у ҳамон салобати билан дунё ҳамжамиятини мафтун қилиб келмоқда.

08:46 | 27.04.2024
•
386
Ўзбекистондаги энг маҳобатли хароба: Оқсаройдан фоторепортаж
Катталаштириш

Ishonch.uz мухбири "Шаҳрисабз - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти" халқаро тадбири доирасида улкан харобани суратларга муҳрлади.

Бу сарой 1386 йилда Амир Темурнинг онаси Такинахотун хотирасига бағишлаб қурилган.

“Сарой томида фавворалари бўлган улкан ҳовуз бўлиб, унинг суви ён-атрофдаги тоғлар дарёларидан келиб турган”, дейилади манбаларда.

“2023 йилда айни мажмуага 65 минг халқаро сайёҳ, 600 мингдан зиёд ички сайёҳлар келган”, дейди Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Шерзод Бориев Ishonch.uz га.

Мафтуна Каримова

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади