+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

“Жиззах адиблари”: архивлардан чиққан хазина

Жиззах воҳаси азалдан илм-фан, шеърият, бахшичилик ва маърифат маскани сифатида танилган. Қадим карвон йўллари кесишган, турли маданиятлар уйғунлашган ушбу заминдан не-не алломалар, шоирлар, адиблар, бахшилар етишиб чиқмаган дейсиз. Улар халқ қалби, миллат руҳи ва давр нафасини сўз орқали ифода этиб, адабиётимиз хазинасига муносиб ҳисса қўшганлар.
Жамият
80 21:28 | 15.05.2026 21:28

“Жиззах адиблари” кўп жилдли китоблар мажмуасининг яратилиши ҳам нафақат Жиззах вилояти, балки бутун ўзбек адабиётида муҳим маънавий воқелик сифатида баҳоланмоқда. Чунки лойиҳада эълон қилинган архивлар, қўлёзмалар институтларида сақланаётган қимматли маълумотлар китобхонлар оммасига шу вақтга қадар номаълумлигича қолаётган эди.

“Жиззах адиблари” лойиҳасининг назм йўналишига бағишланган жилди ХV–ХVI асрларда яшаб ижод қилган Қози Поянда Зоминий ҳақидаги маълумотлар билан бошланиши бежиз эмас. Зомин қозиси сифатида фаолият юритган бу зот нафақат шоир, балки адабиётшунос олим сифатида ҳам ўз даврида шуҳрат қозонган.



Бу эса Жиззах воҳасида адабий муҳитнинг шаклланиши бир неча асрлик тарихга эга эканини кўрсатади. Афсуски, кўплаб ижодкорлар номи турли сабаблар билан халқ хотирасидан узоқлашиб кетган, уларнинг асарлари эса қўлёзмаларда ёки архив саҳифаларида сақланиб қолган эди. Тўплам ана шу маънавий бўшлиқни тўлдирди. Унда Шермуҳаммад Жиззахий, Саидхон, Камолиддин, Нарзулло Шароф ўғли Нарзий, Нарзулло Умурзоқ ўғли Нарзий, Иномхон Мажҳур каби кўпчиликка номаълум бўлган ижодкорлар ҳақида муҳим маълумотлар жамланган. Бу эса адабиётшунослик учун ҳам, миллий ўзликни англаш учун ҳам катта аҳамият касб этади.



Айрим тарихий манбаларда ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида Жиззахда Хадича Шариф қизи, Қурбоной Очил қизи, Мўътабар Очил қизи каби ижодкорлар фаолият юритгани қайд этилади. Бу эса воҳада нафақат ёзма адабиёт, балки халқ ижоди ҳам юксак даражада ривожланганини англатади. Айниқса, аёл шоиралар ижодининг тилга олиниши ўша давр маънавий муҳитида хотин-қизларнинг ҳам адабий жараёнда фаол қатнашганини кўрсатади. Бу эса миллий маданиятимиз тарихида муҳим аҳамиятга эга воқелик.

Жиззах адабий муҳити ҳақида сўз борганда, албатта, Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Олимжон номи алоҳида эҳтиром билан тилга олинади. У нафақат Жиззахнинг, балки бутун ўзбек адабиётининг фахридир. Шоир ижоди воҳа адабий муҳитининг қанчалик юксак салоҳиятга эга эканини кўрсатади. Шунинг учун тўпламда Ҳ. Олимжон ижодига алоҳида ўрин ажратилган.

“Жиззах адиблари” лойиҳасида Шермуҳаммад Жиззахий (Маҳзун), Саидхон, Камолиддин, Нарзулло Шароф ўғли Нарзий, Нарзулло Умурзоқ ўғли Нарзий, Иномхон Мажҳур каби кўпчиликка номаълум бўлган ижодкорлар ҳақида муҳим маълумотлар жамланган. Бу эса адабиётшунослик учун ҳам, миллий ўзликни англаш учун ҳам катта аҳамият касб этади.



Тўпламнинг насрга бағишланган жилдлари жиззахлик адибларнинг ўзбек насри тараққиётида тутган ўрнини ёрқин кўрсатади. Хусусан, Шароф Рашидов, Назир Сафаров, Сарвар Азимов, Оқилжон Ҳусанов, Мамадали Маҳмудов каби ижодкорлар асарлари бугун миллий адабиётимизнинг сара намуналари сифатида эътироф этилмоқда. Уларнинг асарларида инсон тақдири, жамият муаммолари, миллий қадриятлар ва замон руҳи чуқур бадиий таҳлил қилинган.

Энг муҳими, Жиззах адабий муҳити фақат ўтмиши билан фахрланмайди. Ҳозир ҳам жиззахлик шоир ва ёзувчилар миллий маънавиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.


Нурали Қобул, Эргаш Муҳаммад, Абдулла Аҳмад, Абулқосим Мамарасулов, Икром Искандар, Зулфия Қуролбой қизи, Асрор Мўмин, Баҳодир Қобул, Меҳри Каримова, Туроб Юсуф, Сайёра Тўйчиева, Исоқ Исмоил ва бошқа кўплаб ижодкорлар бугунги адабий жараёнда фаол иштирок этиб, миллат маънавиятини бойитишга хизмат қилмоқдалар.



“Жиззах адиблари” кўп жилдли китоблар мажмуаси – миллат хотираси, маънавий мерос ва адабий тарихни сақлаб қолишга хизмат қилаётган йирик маърифий лойиҳадир. Бу китоблар орқали юзлаб ижодкорларнинг ҳаёти ва асарлари яна халқимизга қайтди.
Бу эса миллий адабиётимиз тарихини янада тўлиқроқ англаш имконини беради.


Дилдора ДЎСМАТОВА,
Мирнодир Миракмалов (видео)
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6469 16:57 | 05.08.2023