Наманган Халқаро гуллар фестивалига чорлайди
Бугун Наманган шаҳрида гуллардан гилам тўшалди. Ҳунармандлар ва ишбилармонлар диёри турфа хил, ранг-баранг гул-у чечаклари билан гўзалликка ошуфта юртдошларимизни, нафосат шайдоларини ўз бағрига чорламоқда.
Шаҳар бўйлаб, хиёбону боғларда, йўл ёқаларида кишига ўзгача завқ берадиган, салкам 80 турдаги 100 миллион туп гул турли кўринишда, турфа хил композицияларда экилди.
Таъкидлаш жоиз, бу йил 64-Халқаро гуллар фестивалига 5 миллион маҳаллий ва 750 минг нафар хорижий сайёҳ ташрифи кутилмоқда.
Ҳар йилги анъанага кўра, тантанали очилиш маросимида гуллар билан безатилган, турли русумдаги 200 дан зиёд автомашиналар карвони Наманган халқаро аэропортидан марказий кўчалар бўйлаб 10 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишди.
Ishonch.uz’нинг Наманган вилоятидаги мухбири фестивалдан фотолавҳалар тайёрлади.
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0