Ватан севгиси сўз ва наволарда
Aждодларимизнинг руҳини абадий ёдимизда сақлаш ва миллий қадриятларимиз, ўзлигимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Куни кеча пойтахтимиздаги "Туркистон" санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан анъанавий “Ватан манзумаси” адабий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган консерт дастурида шеърий чиқишлар, бахшилик санъати ҳамда ёшлар ва ҳарбийлар иштирокидаги композициялар орқали юртга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуси янада мустаҳкамланди.
Жадидлар мероси, ҳарбий аёллар чиқишлари ва эстрада юлдузларининг куйлари кечага ўзгача шукуҳ бахш этди.
Мадинабону ИСРОИЛОВА
Maqolaga baho bering
0/50
0
0
0
0