Шу кунларда Наманган вилоятининг Учқўрғонда туманида 2 минг 500 гектар майдонда қулупнай пишди. Америка, Европа ва Осиё давлатларидан экспортбоб навлар маҳаллийлаштирилиб, ҳосилдорлик ва таъм жиҳатидан жаҳон стандартларга жавоб берадиган маҳсулот етиштирилмоқда. Шу боис Учқўрғон қулупнайлари нафақат юртимизда, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва Хитой бозорларида ҳам харидоргир. Хабарларга кўра, яқин кунларда туманда Қулупнай фестивали ўтказилиб, нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижлик туристлар ҳам жалб қилиниши кутилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0