Хоразмда 200 ўринли "Хонқа" санаторийсининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
Айни дақиқаларда Хоразмда "Хонқа" санаторийсининг очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бошланди.
Тадбир аввалида сўзга чиққан Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов янги санаторийнинг бунёд этилиши ташаббуси ҳақида гапирар экан жумладан, шундай деди:
— Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, «Хонқа» санаторийсини тўлақонли саломатликни тиклаш масканига айлантириш, бунинг учун мукаммал шароитлар яратиш топшириғини ҳам шахсан Юртбошимиз айни ўз ташрифларининг бирида берган эдилар. Бугун ушбу эзгу ниятлар амалга ошмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, бу ерда барча қулайликларга эга, замонавий 200 ўринли янги 3 қаватли комплекс бунёд этилди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0