+27C

+27C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

1 242 та кўчмас мулк, 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улушлари, қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилмоқда

Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўмни ташкил этади. Уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушум олиш кутилмоқда.
23 14:10 | 08.09.2026 14:10

Президентнинг 2026-йил 28-августдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-177-сон Фармонига мувофиқ, хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк объекти ҳамда тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун қарийб 8 минг гектар ер участкалари савдога чиқарилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Президентимиз жорий йил август ойида бўлиб ўтган тадбиркорлар билан 6-очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, давлат иштирокидаги 85 та корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади. Бундан ташқари, илгари сотилмаган 84 та актив бошланғич нархи 1 миллион сўм этиб белгиланиб, қайта аукционга чиқарилади.

Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўмни ташкил этади. Уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушум олиш кутилмоқда.

Хусусан, активни харид қилишда аванс тўлови 15 фоиз этиб белгиланади (аввал 35 фоиз эди), қолган миқдорни эса фоиз ҳисобланмаган ҳолда босқичма-босқич тўлаш мумкин бўлади (аввал ўртача 14 фоиз устама қўлланилган).

Йирик битимлар учун қўшимча тўлов шартлари ҳам белгиланади:

актив қийматини олти ой ичида тўлиқ тўлаган харидорларга 25 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади (аввалги тартибга кўра, тўлов бир ой ичида тўлиқ амалга оширилганда 14 фоиз чегирма берилган);
актив қийматининг 35 фоизини уч ой ичида тўлаш шарти билан қолган миқдорни 5 йилгача, 50 фоизини олти ой ичида тўлаш шарти билан эса 7 йилгача фоиз ҳисобланмаган ҳолда бўлиб тўлашга рухсат этилади.

Савдоларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида активларни сотишнинг янги механизмлари жорий этилади. Агар актив уч ой давомида сотилмаса, нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид