1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади – Президент фармони

Президентнинг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилмоқда.

17:07 | 17.11.2023
•
965
1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар оширилади – Президент фармони
Катталаштириш

Бунда:
– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
– ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн. 50 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президентнинг ушбу фармонига биноан 4,5 млн. нафар кишининг пенсия ва нафақалари миқдори кўпаяди ва барча бюджет ташкилотлари ходимларининг ойлик маошлари декабрдан бошлаб, 7 фоизга ошган ҳолда ҳисобланади.
Қайд этилишича, базавий ҳисоблаш миқдори ҳам 1 декабрдан 3 фоиз миқдорда ошиб, 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Маълумот учун, йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар жами 14,5 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдори эса 13 фоизга ошган эди.

🏷️ Теглар:#Шавкат Мирзиёев
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади