2 январь – қўшимча дам олиш куни
Бу Президентнинг “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.
09:49 | 24.12.2023
•1,360

Катталаштириш
Президентнинг “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони билан 2024 йилнинг 2 январь, сешанба куни қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Бундан келиб чиқадики, иш ҳафтасидан қатъий назар барча ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун:
- 30 декабрь (ўтган йилги фармонга кўра, қўшимча дам олиш куни)
- 31 декабрь (якшанба);
- 1 январь (Янги йил байрами);
- 2 январь (қўшимча дам олиш куни) дам олади.
Лекин 6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига кўчирилгани боис ҳафтада 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар учун 6 январь иш куни ҳисобланади.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
11:32 | 09.10.2026
09:31 | 08.10.2026
11:10 | 07.10.2026
09:59 | 02.10.2026
16:19 | 30.09.2026







