Академик Азимбой Саъдуллаев вафот этди
11:30 | 28.05.2025
•1,427

Катталаштириш
Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон Миллий университети математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, юртимизнинг таниқли математик олими Азимбой Саъдуллаев 2025 йил 28 май куни, 78 ёшида вафот этди.
Академик яратган илмий мактаб, етиштирган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг «Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси» ва «Комплекс потенциаллар назарияси» соҳасидаги илмий ишлари математика ривожида муҳим аҳамиятга эга.
Азимбой Саъдуллаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва бутун илмий жамоатчиликка чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Мақолага муносабат
Биринчи бўлиб овоз беринг
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
17:52 | 03.11.2026
21:24 | 02.11.2026
19:37 | 02.11.2026
16:55 | 02.11.2026
Жамият55 ёшдан ошганлар ахборотни асосан телевидение ва босма матбуотдан олади — Масс-медиа фонди тадқиқоти
15:53 | 02.11.2026






