Андижонлик тадбиркорлар учун янги имкониятлар

Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи давомида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Марказий банк ҳамда давлат банклари раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.


Мулоқот давомида тадбиркорларнинг мурожаат, таклиф ва ташаббуслари ўрганилиб, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва драйвер йўналишларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган махсус банк маҳсулотлари ҳамда янги молиявий имкониятлар тақдим этилди.
Хусусан, Агробанк томонидан Улуғнор ва Бўстон туманларининг иқтисодий салоҳияти ва драйвер йўналишларига мос ишлаб чиқилган махсус банк маҳсулотлари тадбиркорларга тақдим этилди.
Мазкур маҳсулотлар янги лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолиятини кенгайтириш ҳамда қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган.







