Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • 06:00

    -1 C

  • 07:00

    -1 C

  • 08:00

    -2 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +1 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +3 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -1 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +5 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Байден 4, Путин 28-ўринда…” – энг кўп маош олувчи давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўнталиги

Politicalsalaries нашри дунёдаги энг кўп маош олувчи давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳақидаги маълумотларини янгилаб боради. Охирги янгиланишлардан сўнг, Сингапур бош вазири ва Швейцария президенти ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса, Австралия бош вазири Энтони Албанезе Жо Байденни “қувиб ўтган”.
Иқтисод
546 10:40 | 08.10.2024 10:40

Нашр маълумотларига кўра, бу борадаги дастлабки ўнталикни Сингапур бош вазири Ли Сян Лун йиллик 1,68 миллион АҚШ доллари (2,2 миллион Сингапур доллари) маош билан бошлаб бермоқда.


Иккинчи энг яхши маош олувчи сиёсатчи эса Швейцария президенти Виола Амерддир. У Швейцария федерал кенгаши раҳбари сифатида 569,5 минг АҚШ доллари (484 958 Швецария франки) олади.


Бироқ, эътиборли жиҳати шундаки, Швейцария президентлиги ўзгарувчан ва Амерд кенгашнинг бошқа аъзоси билан алмаштирилгунга қадар бу лавозимда фақат бир йил ишлайди. Шунга қарамай, Швейцария федерал кенгаши аъзолари дунёдаги энг кўп маош олувчи қонун чиқарувчилар ҳисобланади. Шунинг учун Виола Амерд президентлик лавозимини бошқа бировга топширган тақдирда ҳам унинг маоши атиги 12 000 АҚШ долларига камаяди, холос.


Австралия бош вазири Энтони Албанезе эса “ўнталик”нинг 3-ўрнида қайд этилган. У йиллик 412,5 минг АҚШ доллари (607 520 Австралия доллари)га тенг маош олиб, австралиялик сиёсатчилар орасида энг кўп маош олувчи ҳисобланади.


АҚШ президенти Жо Байден эса йилига 400 минг АҚШ доллари маош оладиган дунёдаги тўртинчи энг кўп маош олувчи етакчи ҳисобланади.


Маълум бўлишича, АҚШ президентининг маоши Обама 2009 йилда президент бўлганидан бери музлатиб қўйилган ва яқин орада кўтарилмайди. Агар кейинги бир неча йил ичида уларнинг маошлари миқдори кўтарилмаса, Байдендан сўнг келадиган президентнинг “бир йилда топгани” дунё етакчилари маоши рейтингида пастлаб кетиши мумкин.


Шу тариқа, энг кўп маош олувчи сиёсатчилар ўнталигини қуйидагилар давом эттиради:


  • Карл Нехаммер (Австрия канцлери) 316 700 АҚШ доллари / 286 080 евро
  • Кристофер Люксон (Янги Зеландия бош вазири) 310 500 АҚШ доллари / 498 300 Янги Зеландия доллари
  • Жастин Трюдо (Канада бош вазири) 301 000 АҚШ доллари / 406 200 Канада доллари
  • Олаф Шолц (Германия канцлери) 293 300 АҚШ доллари / 264 996 евро
  • Шигеру Ишиба (Япония бош вазири) 276 400 АҚШ доллари / 40 610 000 иена
  • Саймон Харрис (Ирландия бош вазири) 267 300 АҚШ доллари / 241 480 евро

Ўз навбатида, Россия президенти Путин йиллик 113,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги маош билан Politicalsalaries нашри тузган рўйхатнинг 28-ўрнида, Франция президенти Эммануэль Макрон 156,8 минг АҚШ доллари билан 24-ўринда, Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғон 35,7 минг АҚШ доллари билан 37-ўринда ва ХХР Раиси Си Цзинпин 19,2 минг АҚШ доллари билан 39-ўринда қайд этилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид