Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 964.43-30.16

  • EUR

    14 744.45-17.4

  • RUB

    158.280.6

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 20:00

    +15 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 20-April

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 20:00

    +15 C

  • 21:00

    +14 C

  • 22:00

    +13 C

  • 23:00

    +11 C

  • Yakshanba, 20

    +18 +20

  • Dushanba, 21

    +19 +20

  • Seshanba, 22

    +20 +20

  • Chorshanba, 23

    +22 +20

  • Payshanba, 24

    +21 +20

  • Juma, 25

    +24 +20

  • Shanba, 26

    +27 +20

  • Yakshanba, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бурилиш нуқтаси: Украина тақдири Киевсиз ҳал бўлаяптими?

Сиёсат
212 03:35 | 20.03.2025 03:35

Тарих бир жойда тўхтаб қолмайди. У ҳеч қачон қўнғироқни кутмайди, ҳеч қачон бир давлатнинг рози-ризолигига қараб ўтирмайди. У ўз йўлидан бориб, баъзан энг муҳим қарорларни айни ўша қарорлар қабул қилиниши керак бўлган манзиллардан узоқда қабул қилдиришни хуш кўради. 18 март куни кечқурун тарих айнан шундай ҳолатларнинг яна бирига гувоҳ бўлди. Москва ва Вашингтон ўртасидаги телефон мулоқоти нафақат дипломатик воқеа, балки геосиёсий ўйинда янги қоидалар тамал тоши қў­йилаётганини кўрсатди.


Путин ва Трампнинг икки ярим соатлик мулоқоти расман «конструктив» дея баҳоланди. Аммо шу кунга қадар тарихда «конструктив» деб аталган ким қанча музокаралар замирида халқлар тақдири ҳал қилинганини эсласак, бу сўз ортидаги воқеалар анча мураккаб экани аён бўлади. Украинанинг тақдири ҳам айнан ана шу мулоқот доирасида муҳокама қилинди, аммо бир тафсилот диққатни тортди — Киев у ерда йўқ эди.


Аксарият сиёсатшунослар ушбу мулоқот фақат Украина можароси атрофида айланишини тахмин қилганди. Бироқ суҳбат чоғида Қора денгиздаги энергетик хавфсизликдан тортиб жаҳон геосиёсий архитектураси каби глобал масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Сулҳми ёки тактик танаффус?


Мулоқот сулҳ масаласини муҳокама қилишдан бош­ланди. Дональд Трамп энергетика инфратузилмасига зарбаларни 30 кунга тўхтатиш таклифини илгари сурди. Владимир Путин эътироз билдириб ўтирмади ва бу борада Россия ҳарбийларига тегишли кўрсатмалар берди. Бироқ Москва ҳам ўз шартларини қўйди: Ғарб Украинага кўрсатаётган ҳарбий ёрдамини, Киев эса мобилизация жараёнини тўхтатиши керак. Ушбу талаблар сулҳ ташаббусини деярли ультиматумга айлантирди. Россия томонининг фикрича, агар улар бажарилмаса, Украинага бу танаффус фақат кейинги тўқнашувлар учун қўшимча куч йиғиш имконини беради, холос.


Икки давлат раҳбари сулҳ имкониятларини муҳокама қилаётган бир пайтда Россия ҳамда Украина қўшинлари тўқнаш келаётган ҳудудларда жанглар тўхтагани йўқ. Хусусан, Украина қўшинлари ҳужумларни давом эттириб, Россиянинг нефть инфратузилмасига, жумладан, Краснодар ўлкасининг асосий нефтбазасига дронлар билан зарба берди. Албатта, бу вақтинчалик сулҳ имкониятини шубҳа остига қўйиши мумкин. Киев Трамп таклифига ҳозирча расман жавоб бергани йўқ. Аммо давом этаётган ҳарбий амалиёт дипломатик баёнотдан кўра кучлироқ далил эканини кўрсатмоқда.


Асирлар алмашинуви


Музокаралар натижасида 175 га 175 формуласи асосида ҳарбий асирларни алмашиш бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Россия оғир жароҳатланган 23 украин ҳарбийсини ҳам Киевга топшириш ташаббуси билан чиқди. Инсонпарварликнинг ёрқин намунаси бўлиб кўринган мазкур қарор ортида мураккаб сиёсий жараёнлар соясини сезиш мумкин.


Авваламбор, бу жараён Москва ҳамда Киев ўртасида узоқ вақтдан бери олиб борилмаётган мулоқотнинг дебочасига айланиши мумкин. Қолаверса, Курск вилоятида қуршовга олинган украин ҳарбийлари масаласи ҳануз ўз ечимини топмаган. Кремль улар ё таслим бўлиши, ё ўлиши кераклигини очиқ-ойдин таъкидлаб келяпти. Ана шундай шароитда таклиф этилаётган сулҳ Киев учун фақат вақтдан ютиш ва кучларни қайта жойлаштириш имкони сифатида кўрилиши мумкин.


Украина музокаралардан четда қолдими?


Путин ва Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти Украина ва ЕИда катта ташвиш уйғотяпти. Зеро, Украина музокаралар жараёнидан деярли четлатилмоқда. Агар авваллари Киев АҚШ — ЕИ — Украина дипломатик учбурчагининг ажралмас қисми саналган бўлса, энди муҳим масалалар унинг иштирокисиз ҳал этилмоқда. Хусусан, 23 март куни Жиддада режалаштирилаётган музокаралар Украинанинг расмий иштирокисиз ўтадиган бўляпти.


Табиийки, шу ўринда Украина дунё сиёсатидаги мус­тақил субъектдан савдо объектига айланиб қолмаяптими, деган ҳақли савол туғилади. Ваҳоланки, воқеалар ривожи Вашингтон ҳамда Москва Киев манфаатларини инобатга олмаган ҳолда муроса излаётганини кўрсатяпти. Трампнинг ўзи аввалбошдан АҚШ Украина можаросини чексиз молиялаштира олмаслигини бот-бот таъкидлаган эди. Демак, мантиқан олиб қараганда, унинг маъмурия­­ти Киев манфаатларини ҳисобга олмаган келишув вариантларини кўриб чиқишга ҳақли. Дипломатик доираларда мазкур телефон сўзлашувидан сўнг «Агар сиз музокаралар столида бўлмасангиз, демак, таомномадасиз» деган ибора тобора кўпроқ янграяпти.


Жаҳон лидерлари ва ташкилотлари муносабати


Бу мулоқотга жаҳон етакчилари ва халқаро ташкилотлар турлича муносабат билдиряпти. АҚШда Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф музокараларни «узоқ муддатли тинчликнинг бошланиши» дея таърифлаган бўлса, расмий Вашингтон ҳозирча умидбахш баёнотлардан ­тийилиб, бу жараён фақат энергетика объектларига ҳужумларни вақтинча тўхтатиш ҳақида эканини таъкидламоқда.


Европадаги қарашлар иккига ажралган: Франция ва Германия деэскалация билан боғлиқ уринишларни қўллаб-қувватлаётган бўлса, Буюк Британия ҳамда Польша мутлақо тескари позицияни эгаллаб, Украинага ҳарбий маслаҳатчилар юбориш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу эса АҚШ ҳамда Россия эски қитъа иштирокисиз келишувга эришиши мумкинлигидан хавотирга тушиб қолган Европа Иттифоқи ичидаги бўлинишни янада кучайтиряпти.


БМТ расман музокараларни қўллаб-қувватлаган бўлса-да, бу жараёнда Украинанинг иштирок этмаётганидан таассуфда эканини билдирди.


Жаҳон матбуоти ҳам бу воқеага турлича баҳо беряпти. The Guardian «Катта савдо бошлангани» ҳақида ёзган бўлса, Sky News (Буюк Британия) Украинасиз музокаралар — унинг ортида олиб борилаётган келишув эканини таъкидламоқда. Le Parisien (Франция) мулоқотни «Россия — АҚШ муносабатларидаги янги саҳифа» сифатида баҳолаган бўлса, Corriere della Sera (Италия) музокараларнинг агрессив эканига ишора қилиб, «Хоккей дипломатияси» деган иборани қўллади.


Киев муросага тайёрланмоқдами?


Қатъий баёнотларига қарамай, Зеленскийга асло ҳавас қилиб бўлмайди. Бир томондан, у АҚШ қўллаб-қувватловига ҳар қачонгидан муҳтож, иккинчи томондан эса халққа вазиятни назорат қилаётганини кўрсатиши керак. Ҳозирча унинг расмий муносабати ўзгаришсиз қолмоқда. Бироқ сиёсий кулуарларда Вашингтон ва Москва ўртасидаги музокаралар Украинани муайян муросаларга мажбурлаши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда.


Кун тартибида фақат Украина эмас


Путин ва Трамп Украина можаросидан ташқари, дунё хавфсизлигига таъсир қилувчи бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишди. АҚШ Эрон масаласида жиддий хавотирда эканини билдириб, Теҳрон «ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак»лигини таъкидлади. Бироқ Россия ҳозирча бу борада ўзининг нуқтаи назарини ошкор этгани йўқ. Мулоқот чоғида Қора денгиздаги хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Москва ва Вашингтон минтақада кемалар ҳаракатини барқарорлаштириш бўйича чоралар юзасидан фикр алмашишди, бу эса жаҳон савдоси учун стратегик аҳамиятга эга. Шу билан бирга, дипломатик доираларда энергетика соҳасидаги маълум бир ёнбосишлар эвазига Россияга қарши санкциялар қисман юмшатилиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ҳам пайдо бўлди.


Тинчлик сари қадамми ёки янги эскалация олдидан танаффус?


Мазкур телефон мулоқоти икки давлат раҳбари ўртасидаги оддий фикр алмашинувидан кўра муҳимроқ экани тобора аён бўлиб боряпти. У жаҳон дипломатиясида катта ўзгаришлар юз бераётганидан дарак беради. Вашингтон учун бу Украина можаросидан талафотсиз ҳамда «ғолиб» сифатида чиқиш имконияти дея баҳоланмоқда. Аммо унинг учун ушбу жараён АҚШ шартлари асосида кечиши жуда муҳим. Москва учун эса бу ҳарбий муваффақиятларни сиёсий ютуқларга айлантириш имконидир. Европа учун ушбу мулоқот хавотирли тус оляпти. Чунки ЕИ ушбу келишувлардан четда қолиши эҳтимолдан холи эмас. Украина учун эса бу жуда оғир синовнинг бошланиши бўлади: у ё ён босиши, ё Ғарб қўллаб-қувватловидан умидини узиши керак. Лекин ҳануз энг асосий саволга жавоб йўқ. Ҳақиқатан ҳам, ушбу мулоқот тинчлик жараёнининг илк қадамига айланадими ёки янги кескинлик олдидан вақтинчалик танаффусми? Саволнинг жавоби 23 март куни Жиддада бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг маълум бўлиши мумкин. Бироқ ҳозирданоқ аниқки, Украина бу можародаги асосий ўйинчи позициясини аста-секин йўқотяпти. Энди қарорлар Киевда эмас, балки бошқа пойтахтларда қабул қилинмоқда.


Бу орада дипломатик идоралардаги телефон қўнғироқлари тинмаяпти. Ҳар бири жаҳон тарихида янги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.


Жаҳонгир НАҲАНОВ
«ISHONCH»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид